Янгиликлар

Умар Башир товон пули эвазига озодликка чиқмоқчи

592

Ҳарбийлар томонидан ағдарилган Суданнинг собиқ президенти Умар Башир товон пули эвазига озодликка чиқиш ниятида. Бу ҳақда унинг адвокати Аҳмад Иброҳим маълум қилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Суданни ўттиз йил давомида бошқарган Умар Башир мамлакат бўйлаб ёйилган норозилик намойишларидан сўнг апрель ойида ағдарилган эди. У ноқонуний равишда хорижий валюта сақлаш ва норасмий йўллардан совға олишда айбланмоқда. Шунингдек, собиқ президентнинг Саудия Арабистонидан миллионлаб доллар пора олгани айтилмоқда.

Навбатдаги суд мажлиси 31 август куни бўлиб ўтади.

Айни пайтда Судан жиддий иқтисодий қийинчиликларни бошидан кечирмоқда. Бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдукнинг сўзларига кўра, мамлакатни оёққа турғазиш учун келгуси икки йилда 8 миллиард доллар ташқи ёрдам керак бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Умар Башир Халқаро жиноят судига топширилади

390 10:20 12.02.2020

Наҳотки мен қароқчиман!

1435 10:00 22.01.2020

Судан разведкачилари ҳарбий кучларга қарши қўзғолон кўтарди

465 16:35 16.01.2020

Суданни 30 йил бошқарган Умар Баширга ҳукм ўқилди

425 18:20 16.12.2019

Суданда собиқ президентнинг бошқаруви таг-туги билан тугатилади

431 16:00 29.11.2019

Умар Баширнинг суди давом этмоқда

306 20:00 18.11.2019
« Орқага