Янгиликлар

Умар Баширга у ағдарилгани ҳақидаги хабар қандай етказилди?

3540

Судан ОАВдан бўлган «Интибоҳа» газетаси ишончли манбаларига таяниб, Суданнинг собиқ раҳбари Умар Баширга ҳокимиятдан ағдарилгани хабарини берилиши лаҳзалари ва унинг васияти қандай бўлгани ҳақида хабар берди.

Газетанинг ёзишича, армия бош инспектори генерал-лейтенант Абдулфаттоҳ Бурҳон ва мудофаа саноати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Зайниддин Обидин пайшанба куни бомдод вақтида Баширнинг қароргоҳига боришган. У масжидда бомдод намозини адо қилиш учун тайёрланаётган бўлган.

Газета келтирган маълумотга кўра, Олий хавфсизлик қўмитаси вакиллари намоздан сўнг унинг ёнига боришган ва қўмита мамлакатдаги ҳолатдан хавотирда эканини, ҳолат назоратдан чиқиб кетиши мумкинлигини, қўмита маълум чекланган вақт мобайнида ҳокимиятни эгаллаши ва уни уй қамоғига маҳкум этишга қарор қилганини етказишади. Умар Башир буни ниҳоятда хотиржамлик билан қабул қилади ва уларга: «Яхши... фақат сизларга мамлакатни ҳаққига риоя қилишингизни ва шариатга амал қилишингизни васият қиламан», дейди. 

Хавфсизлик қўмитаси президентни қўриқлайдиган қўриқчиларни 90 дан ортиқ аскарга алмаштиради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливан Исроилга ноқонуний равишда киришга уринган беш суданликни ҳибсга олди

152 20:00 30.05.2020

Суданда бош вазирнинг истеъфоси талаб қилинди

190 09:30 10.04.2020

Судан: мудофаа вазирини ким ўлдирди?

658 20:15 02.04.2020

Эфиопия янги тўғонни сувга тўлдирмоқчи: Миср ва Судан хавотирда

894 16:30 02.04.2020

Судан “қора рўйхат”дан чиқарилиши мумкин

273 07:30 10.03.2020

Судан бош вазирига суиқасд уюштирилди

578 14:42 09.03.2020
« Орқага