Янгиликлар

Умар Баширнинг суди давом этмоқда

299

Суданда собиқ президент Умар Баширнинг суди давом этмоқда. У коррупция, мол-мулкни ноқонуний ўзлаштириш ва валютани ноқонуний сақлашда айбланмоқда.

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, пойтахт Хартумда ўн биринчи бор ўтказилган суд мажлисида Судан Ҳисоб палатаси раиси Тоҳир Абдулқайюмнинг кўрсатмаси тингланди. Хусусан, унга Умар Башир Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмондан олган пулларни қаерларда сарфлагани ҳақида савол берилди. Тоҳир Абдулқайюм эса бундан хабари йўқлигини ва 2018 йилдаги текширувларда президент маъмуриятининг коррупцияга қўл ургани аниқланмаганини айтди.

Собиқ президентнинг адвокатлари Умар Башир 1 доллар пулни ҳам ўзлаштирмаганини, барча пуллар миллий хавфсизлик, соғлиқни сақлаш ва таълим лойиҳаларига сарфланганини таъкидлади.

Умар Башир устидан ҳукм жорий йилнинг 14 декабрида эълон қилиниши кутилмоқда.   

Эслатиб ўтамиз, Суданда 2018 йилнинг 19 декабрида нарх-навонинг ошиши сабабли аксилҳукумат намойишлари бошланди. Жорий йилнинг 11 апрелида эса ҳарбий тўнтариш юз берди ва Умар Башир ҳокимиятдан четлатилди.

Аввалроқ Умар Башир Саудия Арабистони собиқ қироли Абдуллоҳ ибн Абдулазиздан 65 миллион доллар, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмондан 25 миллион доллар, БАА президенти Халифа ибн Зайд ал-Наҳайёндан 1 миллион доллар олганини тан олган, бироқ пулларнинг ўзлаштирмаганини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Умар Башир Халқаро жиноят судига топширилади

359 10:20 12.02.2020

Видео: Умар Баширга ўлим жазоси берилиши мумкин

523 17:20 17.12.2019

Умар Баширга ўлим жазоси берилиши мумкин

317 10:30 17.12.2019

Суданни 30 йил бошқарган Умар Баширга ҳукм ўқилди

422 18:20 16.12.2019

Умар Башир товон пули эвазига озодликка чиқмоқчи

587 10:27 26.08.2019
« Орқага