Янгиликлар

ЎМИ ходими Azon.uz мухбирини ҳақорат қилди

7772

Ўтган ҳафтада сайтимиз орқали «Ҳидоят» журналининг обуна пуллари қаерга кетди» сарлавҳаси остида мақола эълон қилгандик. Бироз вақт ўтиб юқори доиралардан бўлган илтимос ва қисман тазйиқ билан ушбу материал олиб ташланди.

Кейин ЎМИнинг Рустам исмли ходими алоқага чиқиб мақоладаги ҳамма гаплар туҳмат (!!!) эканлигини билдирди (ҳамма гап туҳмат дейилса, МЧЖ очилгани ҳам туҳмат бўлиши керак. Мантиқсизлик юқори даражада). Ва асл вазият билан танишинглар, маълумотларни бераман деди.

Рустам исмли шахсга қўнғироқ қилдим, шанба куни соат 11-12 атрофида телефонлашиб, ЎМИда кўришишга келишдик. Соат 11 дан ўтганида телефон қилдим, у одам жавоб бермади. Аниқроғи қизил тугмани босиб қўйди. Барибир кўришишимиз керак-ку деб идорага бориб, машиналар тўхташ жойида кута бошладим. Охири иссиқ ўтиб кетганидан у ерни тарк этдим.

Орадан маълум вақт ўтиб ўзи телефон қилди ва боя жанозада бўлганини, машина ҳаракати чеклангани боис идорага боролмаслигини, ё СамПИдаги уйига боришимни, ё кечки пайт кўришишни айтди. Мен кечки пайт учрашганимиз маъқул дедим. 17:30 да кўришишга келишдик.

Белгиланган вақтга яқинлашганда уйдан чиқаётгандим, онам «тарвуз олиб келиб бер, кечки овқат ўрнига тарвуз ейман» дедилар. Ёлғиз ўғилман. Ишни битириб келгунимча оч қолиб кетмасинлар деб, уйимиз ёнидаги супермаркетга кирдим. Кечга яқин супермаркетларда тумонат одам, кассада навбат катта экан. Кассада пулни тўлаб чиқаётсам, телефон жиринглади, ўша Рустам исмли шахс.

Ўша пайтда соат 17:37 эди. Мен узр сўрадим ва тез етиб боришимни айтдим. У бўлса «сенларнинг кимлигинг маълум» дея ҳақоратли сўз ишлатиб, телефонни қўйиб қўйди. Унга қайта қўнғироқ қилиб нега ҳақоратлаяпсиз десам, «сени ҳақорат қилмадим», деди. «Биринчидан сенламанг, иккинчидан нега айтган гапингизни тан олмайсиз, мусулмон одам мунофиқ бўлмайди», дедим. У эса «сен ҳам айтган вақтингда келмадинг, ўзинг мунофиқсан», дея жавоб берди. «Мунофиқлик аломатлари қанақа бўлади, бу ерда қандай мунофиқлик бор», деб сўрасам рус тилида сўкинди. «Нега сўкяпсиз» десам «одат бўпқолган» деб жавоб қилди. «Сиз ЎМИ ходимисиз, бунақа аҳмоқона одатларингизни ташланг», десам «Қаернинг ходими эканлигим аҳамиятсиз», деди. Юзма-юз учрашамиз, гапларингизга жавоб беринг десам, қатъий равишда кўришмаслигини айтди.

Биз ЎМИ тизими танқид қилинган мақолани эълон қилганимиз учун қарши томоннинг ҳам чиқишини беришни истагандик. Аммо маълум бўлдики, уларнинг бизга мурожаат қилишдан асл мақсади жанжал чиқариш бўлган экан.

Ҳа айтганча, ўша мақола ортидан яна бир материал тайёрланяпти. Кўрамиз, бу сафар қандай жавоб беришар экан?

Р. S.: Бироздан сўнг эътиборингизга Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги босмахона ҳақида навбатдаги фельетон ҳавола этилади.

Абу ҲАНИФА

 

Таҳририятдан: Сайтда чоп этиладиган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Azon.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.

Агар мақолага муносабат ва ё эътироз бўлса, уни ҳам сайтда эълон қилишга тайёрмиз.

 

“Ҳидоят” журналининг обуна пуллар қаёққа кетди?

"Қозонни қандай ёпамиз?" Ёхуд яна Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги босмахона ҳақида

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Қозонни қандай ёпамиз?" Ёхуд яна Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги босмахона ҳақида

6333 12:37 14.07.2020

Ислом таълим муассасаларида кириш имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади?

1239 21:05 12.06.2020

“Яшил” ҳудудларда очиладиган масжидлар рўйхати эълон қилинди

2189 17:47 05.06.2020

Масжидлар қачон очилишига аниқ бўлди – Ўзбекистон мусулмонлари идораси баёноти

2241 12:12 05.06.2020

Хушхабар! Диний идорадан ажойиб янгилик...

18806 22:45 19.02.2020
« Орқага