Янгиликлар

Уммон султонлиги рамазон ҳайити муносабати билан авф эълон қилди

465

Душанба куни Уммон султонлиги рамазон ҳайити муносабати билан 478 нафар маҳбусни  авф қилганини эълон қилди. Улардан 240 нафари хорижий давлатлар фуқаролари. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Уммон ахборот агентлиги берган хабарда «Султон Қобус ибн Саид турли судларда ҳукм қилинган маҳбусларни авф қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Авф қилинганларнинг сони 478 нафарга етади ва уларнинг 240 нафари хорижий давлатлар фуқаролари ҳисобланади» дейилади.

Хабарга кўра, Султон Қобус уларни рамазон ҳайити муносабати ва оилаларига ғамхўрлик қилиб авф этган. 

Авф қилинганлар ҳақида тафсилотлар ошкор этилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Уммон элчиси билан учрашди

95 10:55 11.10.2019

Уммон Ташқи ишлар вазирлиги: Суриянинг Араб Иттифоқига қайтишига тўсқинлик қилаётган давлатлар мавжуд

594 19:30 19.02.2019

Абдулазиз Комилов Уммон Султонлиги элчисини қабул қилди

413 22:40 16.01.2019

Уммон Султонлиги элчихонаси вакили билан учрашув бўлиб ўтди

553 15:30 06.11.2018

Нетаньяҳу Уммондан кейин БААга боради – мақсад фаластинликларга босим ўтказиш

1010 18:00 03.11.2018
« Орқага