Баъзи бир араб давлатлари Сурияни Араб давлатлари лигасига қайтишини истамаяпти.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувдан сўнг Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Уммон ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алавий маълум қилди.
Дипломат: “Сурия бутун араб давлатлари лигасининг асосчиларидан бўлганини эслатди ва ҳозир Сурия ва араб давлатларини бирлаштирадиган кўплаб саволлар ва муаммолар мавжуд. Шунинг учун ҳам Сурия Араб Бирлигига қайтиши керак”, деди у.
«Шунга қарамай, ушбу ғояни амалга ошириш бир неча араб мамлакатлари позициясига тўсқинлик қилмоқда», – дейди бин Алавий.
Араб Лигаси Суриянинг аъзолигини Арабистондаги ички уруш бошланганидан кейин 2011 йилда музлатиб қўйган эди.