Уммон султони Ҳайсам ибн Ториқнинг фармони билан мамлакатнинг халқаро ишлар бўйича вазири Юсуф ибн Алауи истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Muslimpolitic хабар берди.
Ушбу вазир ташқи сиёсатни 23 йилдан бери бошқараётган ва ўз ҳамкасблари ичида энг кўп ишлаган вазир бўлиб ишлаб келаётган эди.
Эндиликда Ташқи ишлар вазирлиги номини олган ва ваколатлари оширилган ташкилотга Бадр Ҳамад ал Бусайди раҳбарлик қилади. Янги вазир 60 ёшда бўлиб, бу лавозимга қадар мазкур вазирликда бош котиб бўлиб ишлаган.
Яна бир фармон билан Султон ал Ҳабсий молия вазири этиб тайинланди. Бундан ташқари вазирликларнинг умумий сони 26 нафардан 19 нафарга туширилди. Ҳукуматга аёллар ва ёш амалдорлар киритилди.
Экспертлар вазифасидан озод этилган Юсуф ибн Алауи вафот этган султон Кабус ибн Саиднинг яқин дўстларидан бўлганини айтишмоқда. Мана шу йўл билан мамлакатнинг янги раҳбари “эски гвардия”ни ўзининг одамларига алмаштирмоқда.