Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Назм

Умр ҳисоби

887

Ҳар кун саккиз соатдан 
Ухлаб юрдим олтмиш йил.
Ҳар кун саккиз соатдан
Ишлаб кўрдим муттасил.

Болалигим гул-ғунча, 
Ўн беш йилни ҳўпладим.
Олтмиш ёшга киргунча,
Йигирма йил ухладим.

Ҳар кун ўттиз дақиқа
Ўтирибман таом еб.
Уч йилим – балиқ лаққа,
Қўлдан учди лоп этиб.

Ўқиш, иш, бола боқиш, 
Рўзғор ташвиши, чоп-чоп. 
Дўст-ёрга керак ёқиш, 
Борди-келдига вақт топ!.. 

Ибодатга сарфланар, 
Айтинг қанча сониям? 
Наҳот хафа, ҳайф кетар,
Хатми Қуръон они-ям?! 

Умримнинг ҳисобини
Қандай бераман унда? 
Гап-гаштак суробимни
Тўғирлаб турса бунда?

Муборак ой ичинда, 
Дуо бўлар ижобат.
Ҳаловатдан кечиб-да,
Тинмай қилай ибодат.

Ёшим, қурбим, қувватим
Туриб берсин, дейман:  
Бўл!
Заҳматим, уқубатим
Аллоҳга бўлсин мақбул.

Малолмас беш вақт намоз, 
Ўқимоқлик Мусҳафни.
Иллатлардан кечиб боз,
Тўлдирмоқ тоза сафни.

Юрагида тугунча, 
Ҳар ишида бир нуқсон. 
Дунё ғамида бунча, 
Елиб югурган  инсон!

Келди, 
Кетди... 
Ҳақиқат(!)
Келдик, биз ҳам кетамиз.
Юракни қилиб диққат,
У ён нима элтамиз?!

Ибодатда фароғат,
Ҳаловат топган айтсин!
Ҳаёт – бахт, шодлик,  роҳат, 
Деганлар бизга қайтсин!

 

Умида Абдуазимова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Умрнинг баракаси нимада?

717 14:39 28.10.2021

101 ёшли бобо: "Уколингни ифторликдан кейин қил, қизим!"

1511 19:30 06.05.2021

Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил...

3289 06:30 01.03.2020

Хотимаси Қуръон бўлган тақдирлар...

2219 09:00 12.02.2020

Умрни узайтиришнинг оддий йўли

3377 19:40 08.02.2020
« Орқага