Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Умра қилаётганлар Саудияда 30 кунгача қолишлари мумкин

1105

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги бошқа мамлакатлардан умра зиёратига келган 18 ёшли ва ундан катта ёшдаги мусулмонлар энди подшоҳлик ҳудудида 30 кунгача қолишлари мумкинлигини эълон қилди.

Ўтган йил охирида умра зиёрати босқичма-босқич тикланганидан сўнг хорижлик зиёратчиларга 10 кун қолишга рухсат берилган эди. Сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони вирусга қарши чекловларни юмшатиб бормоқда.

Ҳаж ва умра вазирлигининг билдиришича, Саудия Арабистонида 30 кунгача қолмоқчи бўлган хорижлик зиёратчилар COVID-19 га қарши тўлиқ эмланган бўлиши керак.

Саудияда тан олинган вакциналар билан эмланган зиёратчилар умра амалларини карантинсиз бажариши мумкин. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тасдиқлаган бошқа вакциналар билан эмланганлар эса уч кунлик карантинда бўлади.

Карантиндан сўнг улар манфий кўрсаткичли ПЗР тести натижасини кўрсатишлари керак бўлади, шундан кейингина умра амалларини бажаришларига рухсат берилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мунофиқларнинг аломатлари, белгилари ва сифатлари

589 22:50 17.01.2022

Соқолни тақиқлаган супермаркет ходимига чора кўрилди

1368 22:25 17.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

237 22:05 17.01.2022

Муфтийнинг садоқатли мушуги

764 21:05 17.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

301 20:35 17.01.2022

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

1533 20:03 17.01.2022
« Орқага