Янгиликлар

"Умра + Ўзбекистон" йўналишига 3000 зиёратчи келишга қизиқиш билдирмоқда

903

2020 йил 23-июл куни "Индонезия ва Uzbekistan Airways" номли биринчи вебинари муваффақиятли ўтказилди, унда 90га яқин сайёҳлик агентликлари иштирок этишди. Ушбу вебинар нафақат Жакартадаги Умра саёҳат агентликлари учун балки бошқа провинсиялардаги янги сайёҳлик агентликларини хабардор қилиш ва " Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг октябрь ойида Тошкент-Жидда ресйлари қайта очилишига бағишланди.

Вебинарнинг асосий маърузачиси - "Uzbekistan Airways" ширкати таклиф этаётган хизматлар ҳақида Индонезиядаги ваколатхонаси раҳбари Азимхон Хўжаев ва у билан бирга Даданг Санжай - Индонезиядаги савдо бўйича менежер тақдимотлари,  “Uzbekistan Holidays” компанияси раҳбари Ридван Рамадҳану ҳамда  Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили Темур Мирзаевнинг мамлакат туризм имкониятлари, пандемиядан кейинги сайёҳлар хавфсизлиги чораларига бағишланган маърузалари билан иштирок этдилар. 

Маърузачилар авиакомпаниялар фаолиятининг барча жиҳатлари ва Ўзбекистондаги мавжуд зиёрат туризм йўналишлари, янгиликларни тақдим этдилар. Ушбу тадбирдан сўнг, "Uzbekistan Airways" бренди Индонезияда, айниқса Жакартадаги Умра саёҳат агентликлари учун янада ҳамкорлик қилиш, Умра зиёрати мобайнида юртимизга кириб ўтувчи сайёҳлар гуруҳларини кўпайтириш, зарурий қулайликлар ва нарҳлар бўйича савол-жавоблар қисми ташкил этилди. Тадбирнигн савол-жавоб қисмида сайёҳлик операторлари фаол бўлиб, Умра дастурлари билан мукаммал уйғунлаша оладиган Ўзбекистоннинг қулай географик жойлашуви, бой Ислом маданий мероси, буюк алломалар зиёратгоҳлари, янги яратилаётган туризм инфратузилмаси ҳақидаги саволлар кўп берилди. 

Бу каби тадбирлар натижаси сифатида минглаб Умра жамоаларига хизмат кўрсатувчи саёҳат агентликлари "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси доимий ва чартер рейсларига буюртма беришга тайёрлигини, бу эса ўз навбатида 2020-2021 йилги Умра мавсуми саёҳат пакетларига Ўзбекистон шаҳарларини йўналишга киритилишига сабабчи бўлади.

Айтиш жоизки, ҳозирда Индонезияда “Uzbekistan Airways” офисига 3000 дан зиёд саёҳатчи аризаси келиб тушган.

Таҳририятдан: Юртимизга ҳорижлик мусулмон саёҳатчилар оқими ошиши ортидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мусулмон саёҳатчилар учун юртимиз бўйлаб яратиладиган қўшимча қулайлик ва шароитларни кенг миқиёсда жорий қилишини кутиб қоламиз.

Исломиддин Сирожиддинов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони Ҳажга рўйхатдан ўтказишни бошлади

1595 18:49 11.07.2020

Саудия Арабистони умра зиёратини очишга тайёргарлик кўрмоқда

1687 23:17 02.07.2020

Ҳаж-2020: Бу йил ҳожилар сонини чекланадими?

1802 21:00 08.06.2020

Умрага келган 450 минг киши уйларига жўнатиб юборилди

821 21:00 29.05.2020

Умрамни Аллоҳга сотдим

5742 03:00 06.05.2020
« Орқага