Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Умра зиёрати нархи ошиши мумкин

1695

Сўнгги йилларда, барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада, хусусан, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуслари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида республикамиз ҳудудларида умра навбатларининг сезиларли даражада камайишига эришилди.

Қувонарли жиҳати, COVID-19 пандемияси сабабли тўхтаб қолган Умра зиёрати, узоқ муддатли танаффусдан сўнг, катта қувонч билан яна қайта йўлга қўйилди.Шу йилнинг 22 январь куни зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари Саудия Арабистонига жўнатилди.

Маълумки, ҳозирги кунда Саудия Арабистонида COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ўрнатилган карантин талаблари аста-секин юмшатилмоқда.

Хусусан, жорий йил 5 март кунидан эътиборан, Подшоҳликка ПЗР тест жавобисиз кириш ҳамда оралиқ масофани сақлаш тартиби бекор қилинди. Яна бир қувонарли жиҳати – эндиликда Саудиядан Ўзбекистонга келаётган зиёратчилардан ҳам ПЗР тести талаб этилмайдиган бўлди.

Шунингдек, Саудия Арабистони ҳукумати томонидан барча давлатлар, хусусан, Туркия, Малайзия, Индонезия, Эрон ва Миср каби йирик мусулмон мамлакатларига Умра зиёратини ташкил этишга рухсат берилди.

Бу, ўз навбатида, ҳозирги кунда Саудия Арабистонида меҳмонхона ва бошқа турдаги сервисларга талаб ошишига, хусусан, Рамазон ойида ташкил этиладиган Умра тадбирларининг нарх-навосига ҳам таъсир кўрсатишига сабаб бўлади. 

Маълумот ўрнида: ҳозирги кунда «Умра-2020» мавсумида сафар харажатларини тўлиқ амалга оширган, лекин пандемия сабабли зиёратга бора олмаган фуқароларимиз Умра зиёратига юборилмоқда. Шу йилнинг 17 март ҳолатига 21 мингдан ортиқ зиёратчи Саудия Арабистонига жўнатилиб, улардан 16 минг нафардан зиёдроғи умра амалларини тўлиқ адо этиб, Ўзбекистонга қайтиб келди. Ҳозирда 5 минг 600 нафарга яқин зиёратчи Саудия Арабистонида Умра зиёратларини амалга оширмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

72 13:10 18.08.2022

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

227 12:40 18.08.2022

Ғазо соҳили Исроил ҳужумида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ва расмлари билан “безатилди”

91 12:20 18.08.2022

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

178 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

94 11:40 18.08.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

130 11:10 18.08.2022
« Орқага