Янгиликлар

Умра зиёрати саудияликларга ҳам тақиқланди

1087

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ички ишлар вазирлигидаги манба берган маълумотга кўра, мамлакат ҳукумати Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тавсияларидан келиб чиқиб ҳамда COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакат фуқаролари ва доимий истиқомат қилувчи хорижликларга (резидентларга) ҳам умра амалини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ҳукуматга қарашли  расмий Саудия Ахборот Агентлиги хабар берди.

Ҳукуматнинг бу тақиқи коронавируснинг тарқалишига ва икки Ҳарам ҳудудига (Маккадаги Масжидул-Ҳаром ва Мадинадаги Масжидун-Набавийга) етиб боришига йўл қўймаслик учун жорий этилган.

Чунки бу жойлар доимо одам билан гавжум бўлгани касаллик тарқалиши учун сабаб бўлиши мумкин. Қарорда айтилишича, коронавирус билан боғлиқ ижобий томонга ўзгарсагина бу тақиқ бекор қилинади.

Аввалроқ Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги умра ва саёҳат визаларини беришни вақтинчалик тўхтатган; шунингдек, коронавирус тарқалган давлатларда шу пайтгача бу визаларни расмийлаштириб бўлганларга ҳам чегараларни ёпган, сафар қилмай, кутиб туришни тавсия этган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони: масжидлар намозхонларни қабул қилишга тайёр

96 23:30 01.06.2020

Вашингтон Саудия Арабистонига бомба сотмоқчи. Нархи – $500 млн

756 18:30 30.05.2020

Умрага келган 450 минг киши уйларига жўнатиб юборилди

549 21:00 29.05.2020

АҚШ — Россия — Саудия Арабистони Ким-кимнинг бурнини ерга ишқаяпти? (Иккинчи қисм)

972 14:24 28.05.2020

Саудия Арабистони масжидларида янги қоидалар жорий этилди

961 23:00 27.05.2020

Хушхабар: Саудия Арабистонида масжидлар очилмоқда

912 20:40 26.05.2020
« Орқага