Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Умра зиёратлари қайтадан бошланди

882

Коронавирус пандемияси туфайли жорий йилнинг мартида тўхтаб қолган умра зиёратлари кеча, 4 октябрдан эътиборан қайтадан бошланди. 

“Ал-Жазира”нинг хабар беришича, Саудия Арабистони ҳукумати Масжидул ҳаромга бир кунда кўпи билан 6 минг зиёратчининг киришига рухсат берган. Улар уч соат ичида зиёратни тамомлашига тўғри келади. 

Масжидул ҳаромда жума намозини адо этишни ёки умра зиёратига келишни истаганлар махсус мобил илова орқали мурожаат қилишлари зарур. Ҳаж ишлари вазирлигининг маълум қилишича, 20-25 кишидан иборат зиёратчилар гуруҳига тиббиёт ходими ҳамроҳлик қилади. Фавқулодда ҳолатларда ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун тиббий бригада шай ҳолатда туради. 

Айни пайтда Саудия Арабистони фуқаролари ва мазкур мамлакатда яшовчи чет элликларга умра қилишмоқда. Хориждан келадиган зиёратчилар 1 ноябрдан эътиборан умра амалларини адо этишлари мумкин бўлади. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макка ва Мадинада истисқо намози ўқилди (фото)

867 13:05 21.11.2020

Xорижликлар учун умра зиёрати бошланди

811 16:30 01.11.2020

Саудия Арабистонида умра билан боғлиқ баъзи чекловлар бекор қилинади

665 09:15 31.10.2020

Умра зиёратчилари учун талаблар эълон қилинди

1301 13:10 29.10.2020

Расмий хабар: умра зиёрати босқичма-босқич ташкил этилади

947 06:35 08.10.2020
« Орқага