Янгиликлар

Умрага борган 244 нафар зиёратчи Саудиядан олиб чиқиб кетилди

1926

Uzbekistan Airways авиаширкати Умрани адо этиш учун учун борган 244 нафар зиёратчини коронавирус важидан чартер рейси билан Саудия Арабистонидан олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакили сўзларига таянган ҳолда хабар қилади.

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 8 мартга келиб мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 11 нафарга етган.

Uzbekistan Airways авиаширкати Жидда ва Мадинага парвозларни 27 февралдан тўхтатганди. Бироқ ўзбекистонлик зиёратчиларни қайтариш учун бир неча чартер рейси амалга оширилиши хабар қилинган.

Қайд этилишича, Жиддадан Тошкентга қайтган 244 нафар зиёратчининг икки маротаба тана ҳарорати ўлчанган ва уларда коронавирусни юқтириб олганлик аломатлари сезилмаган. Эндиликда улар икки ҳафта мобайнида яшаш жойларида тиббий назорат остида тутилишлари айтилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда авиақатновлар 30 июндан тикланиши мумкин

565 14:55 30.04.2020

Элчихона ўзбекистонликларни чартер рейс масаласида сабр қилишга чақирди

986 15:30 28.03.2020

Uzbekistan Airways сотиб олинган чипталарни қайтариш масаласида мурожаат билан чиқди

534 19:00 27.03.2020

Айрим ички авиапарвозлар бекор қилинди

524 17:00 20.03.2020

Тошкентдан Мюнхенга авиавқатнов йўлга қўйилди

444 14:20 06.03.2020
« Орқага