Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Умрага боришни истовчиларга махсус илова орқали рухсат бериляпти

2319

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги маълумотига кўра, Eatmarna иловаси ишга туширилганидан сўнг 27 сентябрдан 1 октябргача 108 041 кишига умра зиёратига рухсат берилган. Улардан 42 873 нафари Саудия Арабистони фуқаролари, қолгани эса мазкур мамлакатда яшовчи экспатриантлар ҳисобланади.

Илова ишга туширилиши билан бир соат ичида 16 минг киши рўйхатдан ўтган, бир ҳафтанинг ичида уларнинг сони 309 686 кишига етган. Умра ибодатини адо этишни истовчилар орасида 60 ёшдан катталар ёш гуруҳи етакчилик қилмоқда – 35 фоиз.

Умра пайтида коронавируснинг олдини олиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилади. Хусусан, зиёратчилар Каъба ва Ҳажарул асвадга тегинмаслиги учун атрофдаги тўсиқлар олиб ташланмайди. Масжидул ҳаромда кунида ўн марта дезинфекция ўтказилади. Замзам суви зиёратчиларга ёпиқ идишларда берилади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макка ва Мадинада истисқо намози ўқилди (фото)

867 13:05 21.11.2020

Xорижликлар учун умра зиёрати бошланди

811 16:30 01.11.2020

Саудия Арабистонида умра билан боғлиқ баъзи чекловлар бекор қилинади

666 09:15 31.10.2020

Умра зиёратчилари учун талаблар эълон қилинди

1301 13:10 29.10.2020

Расмий хабар: умра зиёрати босқичма-босқич ташкил этилади

947 06:35 08.10.2020

Умра зиёратлари қайтадан бошланди

883 09:10 05.10.2020
« Орқага