Умрага етганлар ҳаваси

13:30 15.05.2018 463

Ҳабибим қадамин ўпган юртларга,

Бугун кетмоқдасиз қалбда ҳаяжон.

Қандай турарканман, қандай юраман?

Қалбларда ҳаяжон кўзларда қувонч.
 

Ҳабибим яшаган олис юртларга,

Бугун сизлар жуда яқин кетдингиз.

Ҳатто сўзламоққа тиллар ҳайронда,

Айтинг юрагингиз нелар ҳис этди?

 

Соғинган қалбингиз неча йил гувоҳ,

Тунлар йиғлагансиз, ўртанган ҳижрон.

Бугун етмоқдасиз, бордингиз охир,

Соғинчларга қандай бергансиз бардош?

 

Мен-ку бормаяпман кузатдим фақат,

Шунда ҳам қалбимда минг бир ғалаён.

Ўйлайман Ҳабибим ёнида қандай,

Ҳаёлан бораман ҳис этиб сизни.

Орифахон ЮНУСХЎЖА

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!