Таҳлил

Умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ҳукуматни судга берди

2703

Бишкек шаҳар туманлараро судида 11 май куни умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровнинг ҳукуматга нисбатан шикояти кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Адвокатнинг айтишича, Асқаров Қирғизистон ҳукуматини БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси тавсияларини бажармаётганликда айбламоқда. 2016 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Асқаров қамоқда қийноқларга солингани, у тиббий ёрдам ва адолатли судлов ҳуқуқидан маҳрум қилингани ортидан уни қамоқдан озод қилиш шартлиги тўғрисида қарор қабул қилганди.

Бундан ташқари Асқаровнинг кассация тартибидаги аризаси ҳам Олий судда 25 февралда кўриб чиқа бошланган. Бу иш бўйича навбатдаги суд мажлиси 13 майда ўтказилади.

69 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йил июнь воқеалари пайтида оммавий тартибсизликларни уюштирган ва милиция ходимни ўлдирган деган айблов билан умрбод қамалган эди. Халқаро ҳамжамият Асқаровга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганига ишонилишини таъкидлаган ҳолда, ҳукуматдан ҳуқуқ фаолини зудликда қамоқдан чиқаришни талаб қилиб келади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Azon.uz билан Марказий Осиёдаги энг катта масжидга фотосаёҳат

2499 12:35 10.09.2019

Шавкат Мирзиёевни Бишкекда Қирғизистон Бош вазири кутиб олди

586 16:00 13.06.2019

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди

382 13:38 13.06.2019

Хитой раҳбари давлат ташрифи билан Бишкек ва Душанбега келмоқда

778 16:20 10.06.2019

Қирғизистонда хитойликларга қарши намойиш бўлиб ўтди

3132 23:30 08.01.2019
« Орқага