Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўн тўрт кунлик карантин чеклови тугади(ми?)

1413

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кўра, Республика махсус комиссияси томонидан жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобил) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилган эди.

Бироқ фуқаролар томонидан ушбу давр оралиғида Тошкент шаҳрига қўшни ҳудудлардан автотранспорт воситалари ҳамда одамларнинг кириб келишида бирор чеклов ўрнатилгани кузатилмагани таъкидланди.

Жумладан, Газета.уз эълон қилган «Карантин чекловлари борми ёки йўқми?» сарлавҳаси остидаги мақолада айтилишича, сўнгги ойлар давомида мамлакат бўйлаб ўтказилган оммавий тадбирлар навбатдаги чекловлар эълон қилинганидан кейин ҳам тўхтамаган.

Шунингдек, ресторатор Санжар Мақсудовнинг маълум қилишича, мазкур чекловлар бозор ва жамоат транспортларига тааллуқли бўлмаган.

«Чекловлар ресторанларга тааллуқли (у ерда столлар орасидаги масофани кенгайтириш мумкин), лекин ҳеч қандай масофаланиш бўлмаган жамоат транспортлари, бозорлар ва бошқаларга тегишли эмас, — дея ушбу ҳолат бўйича изоҳ берган ресторатор Санжар Мақсудов. — Вирус мутация қилиб 23:00 дан кейин эмас, 20:00 дан кейиноқ хавфли бўлганлигини тушундик. Қаердандир вирус соат кечки 20:00 гача транспортда хавфсиз бўлиб, уйқуда бўлиши маълум бўлиб қолди».

Ҳозирча Тошкент шаҳрига киришга бўлган чекловнинг узайтирилиши ёки узайтирилмаслиги ҳақида бирор расмий маълумот берилмади. 

Эслатиб ўтамиз, 25 июндаги Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, билярд заллари ва компютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилиши белгилаб қўйилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Айрим хориж давлатларидан Ўзбекистонга келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади

568 17:59 01.12.2021

Омикрон таҳдиди: Марокаш барча авиарейсларни тўхтатади

651 09:35 29.11.2021

Оммавий тадбирлар ва йиғилишларга рухсат берилди – ССВ

791 10:55 20.09.2021

Сайлов тадбирлари сабаб карантин қоидаларига ўзгартириш киритилди

2285 22:15 18.08.2021

Хушхабар: жума намозига рухсат берилди

2592 22:15 10.08.2021

Тунисда комендантлик соати жорий этилди

716 11:20 27.07.2021
« Орқага