Илм

«Ундан олдин ҳам, кейин ҳам барча иш Аллоҳдандир»

710

"Ундан олдин ҳам, кейин ҳам барча иш Аллоҳдандир. Ўша кунда мўминлар шодланурлар.

Аллоҳнинг нусратидан. У хоҳлаганига нусрат берур. Ва У азизу роҳиймдир.

(Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин одамларнинг кўпи буни билмаслар.

Улар бу дунё ҳаётининг зоҳирини билурлар. Ҳолбуки, улар охиратдан ғофилдирлар.

Ахир улар Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни фақат ҳақ билан ва маълум муддатга яратганини тафаккур қилиб кўрмайдиларми?! Ҳақиқатда, одамлардан кўплари Раббиларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир.

Ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Уларнинг булардан қувватлари кўпроқ эди ва ерга ишлов бериб, уни булар обод қилгандан кўра кўпроқ обод қилган эдилар. Ва уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин (оят)лар билан келдилар. Аллоҳ уларга зулм қилмас эди, лекин улар ўзларига зулм қилардилар.

Сўнгра ёмонлик қилганларнинг оқибати Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарганлари ва уларни истеҳзо қилганлари учун ёмон бўлди".

("Рум" сураси, 4-10-оятлар).

Мубашшир АҲМАД

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръоннинг тарқоқ тушиши ҳикматлари

822 08:00 23.04.2020

Аллоҳ кимнинг ҳолига вой бўлсин, деган?

1130 13:40 21.04.2020

Қуръонни қанча муддатда ёд олиш мумкин?

4021 15:00 04.02.2020

«Ўзини ўқитиб юбориш» қанчалик тўғри?

5086 10:00 01.02.2020

Хушхабар! Қуръони карим сотувга чиқяпти

2367 12:00 10.01.2020

Қуръони Каримдан ақлни шоширувчи 10 мисол

1146 11:00 03.12.2019
« Орқага