Таҳлил

«Ўнлаб имконияти чекланган юртдошларимиз «Иегова шоҳидлари»га қўшилиб кетишган. Чунки биз уларни масжидга киргизмаганмиз»

3115

Вилоят ҳокимлигида аҳоли, айниқса, ёшларни миссионерлик ва прозелитизм таъсиридан ҳимоялаш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят кенгаши депутатлари, прокуратура, давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар идоралари мутасаддилари, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» жамоат фонди, ноисломий диний ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этган йиғилишни вилоят ҳокими Э.Турдимов олиб борди.

- Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бугун мамлакатимизда диний бағрикенглик тамойили асосида барча дин вакиллари учун тенг имкониятлар яратилиб берилган, - деди ҳоким. – Бу имкониятларни суиистеъмол қилаётган айрим гуруҳлар “миссионер”га айланиб, юртдошларимизни ҳам ўзлари томон чорламоқда. “Иегова шоҳидлари” ташкилоти ғоялари билан йўғрилган китоблар асосида йиғилишлар ўтказиб, миллатимиз бирдамлигига раҳна солишга интилмоқда. Иегова шоҳидларининг очиқдан-очиқ таъқиблари, хатти-ҳаракатларидан норози бўлаётган юртдошларимиз сони кескин ошмоқда. Маҳалла оқсоқолларида бундай оқимларга қарши туриш малакаси топиладими? Шундай вазиятда бу каби мурожаатларга нима деб жавоб беришни билишадими? Депутатлар, сиёсий партиялар вакилларида ҳафсала ва жасорат намоён бўладими?

Вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, Самарқанд шаҳридаги Авлиё Георгий ибодатхонаси клириги А.Пономарёв, «Иегова шоҳидлари»дан озор чеккан фуқаро М.Каримов глобаллашув замонида бошқа динни тарғиб қилиш, самовий динларнинг барчасига зид бўлган ғояларни ёйиш, инсон қалби ва онгини забт этишга, ўз динидан воз кечишга қаратилаётган миссионерлик ҳаракати хавфи ўз долзарблигини йўқотмаганини таъкидлашди.

- Бир қарашда, ушбу мавзу бўйича кўп гапирганмиз, йиғилиш ва тадбирлар ўтказиб, мақола ва рисолалар чоп этиб, улар ҳаётидан олинган фильмлар яратган ҳолда юртдошларимизни миссионерликнинг аянчли оқибатларидан хабардор қилиб қўйгандекмиз, - деди З.Эшонқулов. – Аммо эътиборсизлигимиз туфайли ўнлаб имконияти чекланган (кар ва соқов) юртдошларимиз «Иегова шоҳидлари»га қўшилиб кетишган. Чунки биз уларни масжидга киргизмаганмиз, муқаддас Ислом динимизда ўз эътиқодидан воз кечишлик муртадлик, кечирилмас гуноҳ эканлигини тушунтира олмаганмиз.

Вилоят раҳбари ғоявий-мафкуравий таҳдид сифатида давом этаётган миссионерлик фаолиятини ўз ўрнида англаш, улардан доимо огоҳ бўлиш, мазкур ҳаракатларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар зиммасига вазифалар юклади.

Иштирокчилар ҳукмига «Иегова шоҳидлари: Манқуртга айлантириш санъати» номли видеофильм намойиш этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Самарқанд халқаро аэропорти бугун Россиядан 3 та чартер рейсни қабул қилди

158 12:00 04.08.2020

ЎМИ сохта пайғамбарлик даъвоси бўйича муносабат билдирди

3953 12:56 18.07.2020

Нарпайда рўзадор ўқитувчилар ҳожатхона тозалашга мажбур этилгани айтилмоқда

1217 08:55 27.05.2020

Ўзбек тилини "исқирт" деб камситган фуқаро жазоланди

5001 19:30 18.05.2020

Вазирлик шифокорни ўз ҳимоясига олди 

694 20:30 15.05.2020

Самарқандда «ҳалол» стандартига тўлиқ жавоб берадиган меҳмонхона қурилмоқда

564 21:30 14.05.2020
« Орқага