Янгиликлар

Ўнлаб яҳудийлар Ақсога бостириб кирди

1746

Бугун ўнлаб яҳудийлар Исроил полицияси ҳимояси остида Масжидул Ақсога бостириб кирди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Қуддусдаги Исломий вақфлар идораси матбуот котиби Фарос Дубснинг сўзларига кўра, бугун Масжидул Ақсога 137 нафар яҳудий зўравонлик билан кирган.

Ҳозирда Исроилнинг ўнг қанот партияси яҳудийларни мамлакатнинг мустақиллик куни муносабати билан Ақсога зўравонлик билан киришга чақиряпти.

Бундай ҳужумлар Ақсонинг ғарбий эшигидан амалга оширилади ва 1967 йил Қуддус истило қилингандан бери мазкур эшик Исроил полицияси назорати остидадир.

Ақсога бундай бостириб кириш Исроил полицияси қабул қилган бир томонлама қарор билан 2003 йилда бошланган. Масжид ишларини юритувчи Қуддусдаги Исломи вақфлар идораси бир неча марта бундай бостириб киришларни тўхтатишни талаб қилган. Лекин полициядан бу талабга жавоб берилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластин БМТга: «Бизни Исроил босқинидан ҳимоя қилинглар!»

532 11:00 15.10.2019

Изоҳсиз...

608 09:00 15.10.2019

Фаластинликлар қийноқларнинг тўхтатилишини талаб қилишга ҳақлидир

419 20:05 09.10.2019

Фаластинда 2006 йилдан бери илк бор сайлов ўтказилади

205 14:35 08.10.2019

Фаластин ЖАРнинг хатоларини такрорламаслиги лозим

961 17:05 07.10.2019

Ўзбекистон президентининг махсус вакили Фаластин элчиси билан учрашди

529 10:48 05.10.2019
« Орқага