Ўнлаб яҳудийлар Масжидул Ақсога бостириб боришди

18:30 14.03.2019 2321

Исроил полицияси ҳимояси остида яна ўнлаб яҳудийлар Қуддусдаги Масжидул Ақсога бостириб киришди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Қуддусдаги Исломий вақфлар идораси матбуот котиби Фарос Дубс берган баёнотида: “59 нафар консерватив руҳдаги яҳудий, 80 нафар яҳудий институте талабалари ва 3 нафар Исроил разведкаси ходимлари бугун Масжидул Ақсога бостириб кирди”, деган.

Бугун эрталаб Масжидул Ақсо эшиклари кеча сешанба куни Исроил полицияси томонидан беркитилганидан кейин қайта очилган хабарберилган эди.

Гувоҳларнинг “Анадолу”га берган маълумотларига кўра, Ақсо эшиклари бугун эрталаб бомдод намози вақти киришидан озгина олдин очилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!