Унутилган суннатлардан

23:30 15.02.2019 1411

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайсидир киши бирор гуноҳни содир қилса, сўнгра ўрнидан туриб таҳорат олса, кейин намоз ўқиса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради”, деб қуйидаги оятни ўқидилар.

(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир фаҳш-гуноҳ килиб қўйсалар, ёки (қандайдир нолойиқ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳлари учун мағфират-кечирим сўрайдиган – ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур – билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир” (“Оли Имрон” сураси, 135-оят). Имом Термизий ва Абу Довуд ривояти.

Анвар АҲМАД
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!