Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Ўқигин болам, ҳеч бўлмаса ўқитувчи бўласан...” ёхуд вазирнинг мурожаати ҳақида

1299

18 ноябрь куни Халқ таълими вазирлигига раҳбар этиб тайинланган Бахтиёр Саидов ўқитувчилар ва ота-оналарга мурожаат йўллади. Вазирнинг фикрича, ўқитувчилик касбининг мавқеини ошириш зарур. 

Вазир ўз мурожаатида лавозимга киришган илк кунлари хизмат сафари билан Жиззахга борганини айтган. 

“Жойлардаги мактабларга кирдим, ҳолат билан танишдим. Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинованинг айтган бир гапи менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Афсуски, бугун айрим ота-оналар орасида фарзандларига: “Ўқигин болам, ҳеч бўлмаса ўқитувчи бўласан”, деганлари ҳам учраётган экан. Бу гап менга жуда оғир ботди. Бугун бизнинг олдимизда турган биринчи галдаги вазифа мана шундай нотўғри қарашни йўқ қилиш!” – дея таъкидлайди Бахтиёр Саидов. 

Вазирга кўра, бир инсоннинг мустақил ва етук шахс сифатида камол топишида мактабнинг роли жуда катта: “Айнан мактабда инсоннинг “Мен” деган тушунчаси шаклланади. Шунинг ўзи мазкур соҳада фаолият юритаётган ҳар бир инсоннинг олдига улкан масъулият, яъни бир шахс тақдири орқали миллат, давлат ва келажагимизнинг тақдирига жавобгарлик ётганини англатади.

Бунинг учун, аввало, педагогларнинг, ўқитувчилик касбининг мавқеини кўтаришимиз керак. Тўғри, тан олиш керак, ўқитувчиларнинг ҳам барчаси бирдек эмас. Фидойи ўқитувчилар бор, афсуски бу касбга адашиб ёки иложсизликдан кириб қолган ўқитувчилар ҳам бор. Лекин ўқитувчилик ва фидойилик тушунчалари доимо ҳамоҳанг бўлган. Ўқитувчи зиммасидаги масъулиятни ич-ичидан ҳис қилиши керак. Келажагимиз тақдири ўқитувчиларимиз қўлида”.

Шунингдек, Халқ таълими вазири ота-оналар ва болаларнинг ўқишга бўлган қизиқишини ошириш зарурлигини айтган. 

“Конимех, Қонликўл, Шеробод, Олот деган чекка ҳудудларимиз бор. У ердаги ота-оналар ҳамда болаларнинг келажакка ишончини уйғотиш ўз қўлимизда. Ота-она: “Ўқиб дунё олиб берармидинг, чиқ томорқада ишла” деб эмас, "Ўқи, билим ол болам, келажакда буюк инсон бўласан!", деб яшаши лозим. Муҳандис бўламан, олим, вазир ёки шифокор бўламан, деган боланинг шаҳди синишига йўл қўймаслигимиз лозим. Олдимизда турган асосий вазифа боланинг ҳам, ота-онанинг ҳам ўқишга бўлган иштиёқини ошириш!”, – дейилади мурожаатда. 

Бахтиёр Саидов халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик Миллий дастур ишлаб чиқилаётганини маълум қилиб, бу борада таклиф ва мулоҳаза билдиришни сўраган. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мунофиқларнинг аломатлари, белгилари ва сифатлари

580 22:50 17.01.2022

Соқолни тақиқлаган супермаркет ходимига чора кўрилди

1336 22:25 17.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

233 22:05 17.01.2022

Муфтийнинг садоқатли мушуги

755 21:05 17.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

298 20:35 17.01.2022

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

1527 20:03 17.01.2022
« Орқага