Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўқувчилар учун онлайн-дарслар бошланди

1635

Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишича, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда бугун, 30 март кунидан учта телеканалда телевизион дарслар намойиши бошланади.

Унга кўра, “Uzdigital TV” абонентлари 1-4 синф ўқувчилари учун телевизион дарсларни “National Geography Wild” каналида, 5-8 синф ўқувчилари учун “Eurosport” каналида, 9-11 синф ўқувчилари учун эса “Охота и рыбалка“ каналида кўриши мумкин.

Кабель телевидение ва IP-телевидение абонентларида эса телевизион дарслар бошқа телеканаллар ўрнига намойиш этилиши мумкин.

Шунингдек, видеодарслар ер сунъий йўлдоши орқали узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида ўрнатилган кам қувватли телеузаткичлар орқали қўшимча каналлар шаклида 4 та канал орқали бепул тарқатилиши ташкиллаштирилади.

Онлайн дарслар каналларини оддий антенна орқали томоша қилиш мумкин. Каналлар рўйхатида чиқиши керак. Агар у каналларни ҳали топмаган бўлсангиз, қайтадан излаб кўринг (автопоиск). Шунда ҳам муаммо бўлса, телевизор каналларини улашни яхши тушунадиган танишларингиздан сўраб кўринг.

Телевизорда қандай қидириш бўйича 78-129-90-00 ёки 1065 телефони орқали ҳам ёрдам олишингиз мумкин.

Дарслар ушбу каналларда ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Имкон бўлса, болалар иккала тилдагисини томоша қилса ҳам фойдали бўлади. Қорақалпоғистонда қўшимча қорақалпоқ тилида ҳам эфирга узатилади.

Соат 17:00 дан бошлаб эса видеодарслар такроран намойиш этилади ва янада яхшироқ ўрганиш учун қўшимча имконият бўлади.

Телевизион дарслар намойиш этилиш вақти жадвалини Халқ таълими вазирлиги расмий вебсайти www.uzedu.uz , ижтимоий тармоқлари www.fb.com/uzedu https://t.me/uzedu ва Telegram тармоғида махсус очилган https://t.me/uzeduonlinemaktab каналидан олишингиз мумкин.

Шу билан бирга, видеодарсларни интернетда қуйидаги ресурслардан ҳам кўриш мумкин бўлади:
https://mover.uz/channel/uzeduuz/
http://mediabay.uz/podcasts/
https://www.youtube.com/c/O-zbekistonRespublikasiXalqtalimivazirligi
https://t.me/uzeduonlinemaktab Telegram-канали

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғиждувон ХТБ мудираси болаларнинг соғлигини ўйлаганмиш... Ёхуд қачонгача ойни этак билан ёпишга уринамиз?!

5650 15:52 15.09.2020

Бюджетда талон-тарожлик: тиббиёт ва таълимдаги муаммолар бежиз эмас...

1812 11:05 18.07.2020

Халқ таълими вазири блогерларга мурожаат қилди

2348 09:37 26.06.2020

ХТВ: Коронавирус сабабли қўшимча таътил берилмайди 

1272 10:00 14.03.2020

«Ташаббус»дан вазирликнинг хабари йўқ

2059 17:20 09.03.2020
« Орқага