Янгиликлар

Ўқувчиларга ҳар бир намоз учун балл берилади

2530

Туркия президенти Эрдоғаннинг “диндор насл” дея бот-бот такрорлаган талаби давлат ташкилотларини ҳаракатга келтирди.  Диёнат Ишлари Бошқонлиги қишки таътилни фурсат билиб, “намоз” лойиҳасига старт берди.  Бу лойиҳага қўшилган ўқувчиларга ҳар масжидда қилинган намоз учун “пуан” – балл берилиши эълон қилинди.  

Диёнат Ишлари Бошқонлиги тасаббуси билан бошланган “Масжидга югурамиз, намозда кўришамиз” номли лойиҳага кўра, мачитларга намозга келган ўқувчиларга балл берилиши очиқланди.  Бугун бошлаган лойиҳанинг 1 февралгача давон этиши айтилди.  Лойиҳага кўра, талабаларга бериладиган балллар миқдори қуйидагича белгиланди:  

Бомдод намози учун – 30 балл; 

Пешин намози учун – 15 балл; 

Аср намози учун – 15 балл; 

Шом намози учун – 5 балл; 

Хуфтон намози учун – 25 балл; 

Ёдланган ҳар бир сура ва дуо учун – 50 балл; 

Бирга олиб келинган ҳар бир ўртоғи ёки яқини учун – 5 балл. 

Эълон қилинган хабарга кўра, 18 январда бошлаган ушбу дастур 1 февралда якунига етади ва болаларга қайд этилган мачитларда мукофотлар топширилади. 

Масжид – таълим маркази

Юқоридаги лойиҳага алоқадор Кучукчекмача тумани Муфтийлигининг Қаймоқомликка ёзган мактубида қуйидаги жумлалар ўрин олди: 

“Бошқонлигимиз тарафидан мачитларнинг бир ибодат маскани бўлиши билан биргаликда айни вақтда таълим-тарбия ва ижтимоий, маданий-маърифий фаолиятларнинг ҳам маркази ўлароқ қўлланилишини таъминламоқ мақсадида бир қанча хизматлар амалга оширилмоқда.  Бу борада 18. 01. 2020-01. 02. 2020 (ярим йили таътили) тарихлари орасида болаларнинг масжидда намоз ўқишга рағбатини ошириш мақсадида ўлкамизнинг ҳамма жойида Диёнат Ишлари Бошқонлигининг таълимотı ва Истанбул Муфтийлигининг кўрсатмасига кўра,  бутун мачитларда “Масжидни севамиз,  намозда кўришамиз” мавзусида бир лойиҳа ўтказиш режаланди”.

Раҳматуллоҳ Дониёр 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намоз ўқишдан қайтарилган маконлар

1939 00:00 29.02.2020

Ота-онанинг рухсатисиз намоз ўқиш...

811 18:00 28.02.2020

«Имом Термизий» масжидидаги воқеа юзасидан расмий баёнот берилди

3187 15:05 28.02.2020

Бугунги жума маъвизаси мавзуси билан танишинг

3483 10:00 28.02.2020

Кўчада намоз ўқиганлар баҳс марказида қолиб кетди

2405 16:20 20.02.2020

Бола билан намоз ўқимасам...

1221 10:00 20.02.2020
« Орқага