Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Урганч шаҳрида 4000 кишини сиғдира оладиган жомеъ масжид қурилмоқда

864

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳридаги “Охун бобо” жомеъ масжиди ўтган асрда қурилган бўлиб, вақт ўтиши билан замон талабларига мутлақо жавоб бермайдиган аҳволга келиб қолганди. Сўнгги йилларда Урганч шаҳрининг архитектура, шаҳарсозлик жиҳатдан тамомила қайтадан қурилаётгани жомеъ масжидини ҳам янгича, замонавий тарзда бунёд этишни талаб қилар

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 28 январь куни Хоразм вилоятига амалий ташрифи давомида “Охун бобо” масжиди қурилишининг биринчи тамал тошини шахсан қўйиб, масжиднинг кўркам, барча талаб-эҳтиёжларга жавоб беришини кўзлаб, фикр-мулоҳазалар билдирган эди.

Бир йил муқаддам бошланган хайрли иш ниҳоясига етмоқда. Умумий майдони уч ярим гектарни эгаллаган масжид мажмуасида намозхонлар учун зарур бўлган барча шарт–шароитлар яратишни кўзда тутиб, уч ярим минг кишига мўлжалланган ёзги айвон, қабулхона, автотураргоҳ, ташқи манзаралари яшил майдонлар ташкил қилиняпти.

Масжид чорбурчак шаклида бўлиб, унинг қишки намозхонаси тепасида маҳобатли гумбаз қад ростлади. Масжид ёнида баландлиги қирқ беш метр бўлган минора ҳам бор. Мазкур  масжид Ўзбекистондаги ана шундай энг йирик масжидлардан бири бўлиб, меъморий тузилиши жиҳатдан ўхшаши йўқдир.

Масжид мажмуасининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ, қурилиш-монтаж, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади. Эътиборли томони, қурилиш жараёнига сарфланадиган барча харажатлар хайрия ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

“Охун бобо” масжиди Рамазон ҳайити куни фойдаланишга топширилади. Ҳозирда масжид биносида сўнгги таъмирлаш, безаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳасанбой КЕНЖАЕВ

Манба: Zamaxshariy.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хоразмнинг кўплаб шаҳар ва туманлари электр энергиясиз қолди

332 12:37 13.03.2021

Урганчда қор (фото)

698 11:12 13.03.2021

Судья пора олса, ошкор қилинмайди(ми)?..

1334 09:45 03.12.2020

Агар халқ таълимида савод бўлмаса?..

830 19:25 14.11.2020

Хушхабар: Хоразмда янги масжид қурилмоқда

769 10:05 16.09.2020

Президент автомобиллар нархи борасида ўз фикрини билдирди

3669 13:55 13.03.2020
« Орқага