Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас ёхуд яна раҳбарликка тайинланган коррупционерлар

3207

Сўнгги икки йилда коррупциявий қилмишлари учун жиноий жавобгарликка тортилган маҳаллий ҳокимликлар ходимларининг 20 нафари, жумладан, 7 нафар туман ҳокими ўринбосари ва 13 нафар бошқа ходимлар муқаддам шу тоифадаги жиноятларни содир этганлиги учун судланган шахсларни ташкил қилади.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурҳоновнинг “Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил этиш тўғрисида”ги ахборотида айтиб ўтилган.

Масалан, Ф. Атемов Қуйи Чирчиқ туман ободонлаштириш боқшармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, 118,4 млн сўмлик бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва мансаб сохтакорлиги учун 2019 йил февраль ойида суд томонидан икки йил бир ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган. Шундай бўлса-да, Ф. Атемов 2019 йил сентябрь ойида Қуйи Чирчиқ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Бироқ у мансабидан  фойдаланиб, туман ўрмон хўжалигига қарашли ер майдонидан 17 нафар фуқароларга деҳқон хўжалиги учун ажратилган томорқа ер участкаларига асоссиз равишда мулк ҳуқуқи тан олинишига йўл қўйганлиги учун жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, ахборотда қайд этилишича, коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш натижалари таҳлили сўнгги пайтларда коррупцион жиноятлар оқибатида етказилган моддий зарарни ундириш аҳволи йилдан йилга пасайиб бораётганини кўрсатмоқда. Хусусан, 2019 йилда жами коррупцион жиноятлар оқибатида етказилган 1,8 трлн сўмлик моддий зарарнинг 94,1% ёки 1,74 млрд сўми айбдорлардан тергов давомида ундирилган. 2020 йилда эса 500 млрд сўмлик моддий зарарнинг 71% ёки 355 млрд сўми айбдорлардан тергов давомида ундирилган. Олий суд тақдим қилинган маълумотларга кўра, 2021 йил 6 ойида коррупцияга оид жиноят ишлари судлови якунлари бўйича бўйича 592,5 млрд сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланиб, шундан 170,8 млрд сўми ёки (28%) ундирилиб, 421,7 млрд сўм Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиши белгиланган.

Жиноят ишларининг судлови якунлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳолларда моддий зарар қопланмаган ҳолатлар бўйича озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш имкони мавжуд бўлгани ҳолда, судлар томонидан озодликни чеклаш жазоси тайинлаш амалиёти мавжуд. Мисол учун, жиноят ишлари бўйича Бўз туман судининг 2019 йил 2 апрель кунги ҳукми билан Каюмов Отабек Одилович (1981 й.т.) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 209-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, етказилган 195 млн сўм моддий зарардан 51 млн сўм қисми қопланмаган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, 2 йил муддатга синов муддати белгилаган.

Ёки яна бир мисол: жиноят ишлари бўйича Бўз туман судининг ҳукмининг 2019 йил 4 июнь кунги ҳукми билан Хамраева Сурайё Абдугафуровна Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари ва 227-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, етказилган 99,6 млн сўмлик моддий зарар умуман қопланмаган бўлса-да, судланувчининг аввалига 16,3 млн сўм, сўнгра 6 ой давомида қолган моддий зарарларни тўлаб бериши ҳақидаги ваъдаси асос қилиб олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тайинланган жазони шартли деб ҳисоблаб, 2 йил муддатга синов муддати белгиланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нетаняҳу коррупцияда айбланмоқда

438 13:28 23.11.2021

Коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар берганлар давлат ҳимоясида бўлади

314 16:30 19.11.2021

«Буни мен айтмасам, ким айтади?!» — Президент тиббиёт соҳасидаги коррупция ҳақида гапирди

810 13:40 28.09.2021

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

747 10:05 18.09.2021

Кадастр агентлиги ходимлари коррупцияга қўл урмоқда

1272 07:30 26.08.2021
« Орқага