Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўрик ҳосили бўйича дунёда нечанчи ўриндамиз?

1776

Ўрик ўзбек халқи ҳаётида муҳим ўрин тутган мевалардан бири. Уруш ва қаҳатчилик йиллари одамларнинг тут ва ўрик пишиғини орзиқиб кутганлари бор гап. Ҳатто бу мева пишмасдан довуччалигидаёқ халқимизнинг оғзига тушади. Бундан бир неча йиллар илгари чет элда яшаган бир ватандошимиз Ўзбекистонни мақтаб: «Ўзбекистон фақат ўрик туршагини ўзи билан халқини боқа олади», деган эди. Менга ўша пайтда унинг гаплари озгина муболағага ўхшаб туюлган, буни ундаги Ватан соғинчига йўйган эдим. 

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг ўрик етиштириш бўйича дунёда иккинчи ўриндалиги ватандошнинг гапларида ҳам жон борлигини кўрсатиб турибди.

Дунёда йилига 3 897 792 тонна ўрик ишлаб чиқарилади.

Туркия дунёдаги энг катта ўрик ишлаб чиқарувчиси бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми йилига 730 минг тонна.

Ўзбекистон йилига 662,123 тонна билан иккинчи ўринда туради.

Эрон Ислом Республикаси 306105 тонна, Испания 125335 тонна, Франция 110850 тонна, Италия 237021 тонна, Миср 102247 тонна, Украина 81290 тонна ўрик ишлаб чиқаради. 

Шунингдек, Жазоир, Покистон, Хитой ва Япониялар ҳам бу мазали мевани етиштиришга муносиб ҳисса қўшишади.

Россия Федерацияси 65,841 тонна билан 16-ўринни эгаллайди.

Ёқуб Умар тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия компанияси Ўзбекистонда арзон электр энергияси ишлаб чиқармоқчи

564 09:08 25.01.2021

Саудия Арабистони делегацияси Ўзбекистонда музокаралар ўтказади

1296 14:26 23.01.2021

Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилади

280 06:30 21.01.2021

Турсунали Акбаров: “Бунақа хабарлар жамоатчиликни чалғитиши мумкин”

1226 15:00 19.01.2021

Ўзбекистонда президент сайловига тайёргарлик бошланади 

1163 12:48 19.01.2021

Le Moci: «Ўзбекистон – француз компаниялари учун янги Элдорадо» 

758 10:05 17.01.2021
« Орқага