Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Ўртаер денгизидаги зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилиш мумкин”

669

Германия канцлери Ангела Меркел шарқий Ўртаер денгизидаги зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда TRT хабар берди.

“Мен Туркия билан Греция ўртасидаги зиддият авж олишининг олдини олишга ҳаракат қиляпман. Бу фақат томонларнинг ўзаро мулоқот ўтказиши билангина ҳал бўлади. Иқтисодий ҳудудларнинг тақсимланишига доир келишмовчиликлар фақатгина биргаликда муҳокама қилинади. Германия ўзаро муросани йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқда”, - деб айтган Ангела Меркел.

Франция президенти Эммануэл Макрон билан бу мавзу бўйича мулоқот қилганини таъкидлаган Меркел Туркия ва Греция НАТОнинг иттифоқдоши эканлигига эътибор қаратди.

“Бу НАТОга аъзо икки давлат ўртасидаги ўзаро келишмовчилик. Шунинг учун ҳам иттифоқ таркибидаги бундай масалаларга аниқлик киритиш зарур”, - деб илова қилади Меркел.

Шу кунларда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан мулоқот режалаштирилмаганлигини айтган Меркел: “Бироқ, Эрдоған билан тез-тез гаплашиб турибмиз. Ҳар доимгидек, бирор учрашув бўлса, сизларга маълумот берамиз”, - деди.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил газни қаердан топиб олди...  

2656 10:40 17.02.2020

Ўрта ер денгизидан ўтишга уринган ҳар 7 мигрантдан бири ҳалок бўлди

709 15:30 07.07.2018
« Орқага