Уругвай Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирди

19:20 06.12.2018 343

Уругвай Фаластин халқининг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлайди ва Фаластин билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда Уругвай виц-президенти Лусия Тополански Фаластин элчиси Валид Абдул Раҳим билан учрашувда маълум қилди.

Учрашувда элчи Фаластин халқининг пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил давлат ташкил этиш ҳуқуқининг Уругувай томонидан қўллаб-қувватланишини юксак қадрлашларини таъкидлади.

Шунингдек, у Уругвай вице-президентига Исроилнинг халқаро ҳуқуққа зид амаллари, хусусан, босиб олинган Фаластин ерларида яҳудийлар учун турар жой қураётгани ҳақида маълумот берди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.   

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!