Янгиликлар

“Уруш ҳудудларидаги инсонлар жиддий руҳий касалликларга чалинади”

501

Низо ҳудудида яшайдиган ҳар беш кишидан бири у ёки бу даражада руҳий касалликдан қийналади. Жанговар ҳаракатлар кечадиган ҳудудлардаги аҳолининг ўртача 22 фоизида депрессия, посттравматик стресс, биполяр бузилиш ёки шизофрения белгилари кузатилади. Урушдан жабр кўрган аҳолининг ўртача 9 фоизида руҳий касалликлар ўртача ёки оғир кўринишда бўлади. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иштирокида ўтказилган лойиҳада ана шундай хулосаларга келинди. 

Лойиҳа доирасида нуфузли «Ланцет» тиббиёт журналида 1980-2017 йилларда эълон қилинган 129 тадқиқот ўрганиб чиқилди. Натижалар вазият аввал ўйланганидан оғирроқ эканини кўрсатди: уруш ҳудудида яшайдиган аҳолининг 5 фоизи оғир даражадаги, 13 фоизи эса енгил даражадаги руҳий касалликдан қийналади.  

Лойиҳа доирасида ўрганилган тадқиқотлар 39 мамлакат бўйича бўлиб, улар орасида кўп йиллардан бери нотинчлик давом этиб келаётган Афғонистон, Ироқ, Яман, Нигерия, Сомали, Сурия ва Жанубий Судан бор.

Лойиҳада ЖССТ мутахассислари, Австралиянинг Квинсленд университети ҳамда Вашингтон ва Гарвард университетлари олимлари иштирок этди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ироқда намойишчиларга қарши жанговар ўқ отилди

263 14:00 27.01.2020

БМТ: Баъзи давлатлар ҳали ҳам Ливияга қурол етказиб беряпти

240 11:20 27.01.2020

Султон Маҳмуд нега Райга ҳужум қилмаган?

1312 20:30 23.01.2020

Ироқдаги намойишларда неча киши ҳалок бўлди?

216 14:00 23.01.2020

Кўз ўрнига жаннатни танлаган саҳоба

1046 22:30 22.01.2020

У Истанбулни фатҳ этганда атиги 21 ёшда эди

3269 21:00 18.01.2020
« Орқага