Уруш яманлик болаларга жуда қимматга тушди

12:30 04.03.2019 464

Яманда низолашаётган томонлар ўртасида тинчлик битими тузилган бўлса-да, болалар ҳамон ҳалок бўляпти. Бу ҳақда ЮНИСЕФ ижрочи директори Генриетта Фор маълум қилди. 

“Яманда болалар мактабга хавфсиз бориб-кела олмайди ёки кўчада ўртоқлари билан вақт ўтказа олмайди. Улар қаерда бўлмасин, уруш уларни қувиб етяпти”,  – деди ЮНИСЕФ раҳбари шанба куни эълон қилинган баёнотида. 

Ўтган пайшанба куни Ҳадийда шаҳри яқинида ўз ўйида ўйнаётган беш нафар бола ҳалок бўлган. Низолашаётган томонлар 2018 йилнинг декабрида Стокгольм шаҳрида ўт очишни қисман тўхтатиш ҳақида битим тузган эди, бироқ бу битим болалар ўлимининг олдини олмаяпти. 

Генриетта Форнинг таъкидлашича, яманлик болалар уруш туфайли ўлмаслиги учун кенг қамровли тинчлик битими имзоланиши лозим. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!