Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Уруш яманликларга қанчалик қимматга тушди?

405

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Яманда 2015 йилдан бери давом этаётган қуролли тўқнашувлар ва уларга боғлиқ сабаблар оқибатида 233 минг киши ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди. 

Улардан 131 минг нафари очлик, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмалардаги муаммолар туфайли вафот этган. Бошқарма Яманда ўлимлар сони ҳаддан зиёд кўпайиб кетганини таъкидлаб, ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Таъкидланишича, урушнинг дастидан биргина жорий йилда 1500 нафар тинч фуқаро оламдан ўтган.  

Бундан ташқари, Яман иқтисодиёти ўта абгор аҳволга тушиб қолган: маҳаллий валюта бўлмиш риёл 250 фоиз қадрсизланган, озиқ-овқат нархларининг ўсиши 140 фоизга етган. 

Урушнинг бошланишида 1 миллион киши гуманитар ёрдам олаётган бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 13 миллионга етган. Яман дунёдаги энг оғир гуманитар инқирозни бошидан ўтказяпти. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тоғли Қорабоғ урушининг қурбонлари сони эълон қилинди

1433 20:10 03.12.2020

Тарихда бугун: совуқ урушнинг тугагани расман эълон қилинди

921 16:13 03.12.2020

Си Цзиньпин Хитой генералларини ҳақиқий урушга тайёргарлик кўришга чақирди

2227 13:30 01.12.2020

Бу ерда одамлар яшаган эди…

1339 20:05 17.11.2020

Алиев урушни тўхтатиш шартларини айтди

3012 15:30 24.10.2020
« Орқага