Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Урушда ҳалок бўлган Озарбайжон аскарлари ҳақида янги маълумот эълон қилинди

1216

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги урушда ҳалок бўлган ва 28 декабргача дафн этилган ҳарбий хизматчиларнинг рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатда 2823 кишининг исми бор. 

Вазирликнинг маълум қилишича, айни пайтда бедарак йўқолган 30 нафар ҳарбий хизматчини қидириш ва 50 дан зиёд кишининг шахсини аниқлаш ишлари давом эттирилмоқда. Мудофаа вазирлиги янги маълумотлар мунтазам равишда жамоатчилик эътиборига тақдим этилишини билдирди. 

Жорий йилнинг 27 сентябрида бошланган ва 44 кун давом этган урушда Озарбайжон армияси Тоғли Қорабоғдаги 5 шаҳар, 4 шаҳарча ва 286 қишлоқни арманлардан озод қилди. Урушда енгилганини қабул қилган Арманистон Ағдам, Лочин ва Келбажар туманларини Озарбайжонга қайтариб берди. 

Аввалроқ урушда 2802 нафар Озарбайжон ҳарбийлари ҳалок бўлгани айтилган эди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўз фарзандларига қарши жиҳод эълон қилаётганларга мурожаат

222 18:30 07.03.2021

Сабр бўлмаса, иймон ҳалокатга юз тутади

136 17:23 07.03.2021

Отасига муносиб бўлган имом Қушайрий

257 14:00 07.03.2021

Хитой ва Литва Тайван туфайли тортишиб қолишди

613 11:00 07.03.2021

Аёл кишини “бузуқ” деб айблашнинг гуноҳи (давоми)

334 09:26 07.03.2021

Яқин Шарқ ва Хитой: АҚШ хатоси, Эрдоғаннинг сукути ва валиаҳднинг ташрифи  

1594 08:00 07.03.2021
« Орқага