Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Урушда ҳарбий сафарбарлик ва Россиядаги мигрантларнинг кейинги тақдири

931

Тинчлик аталмиш неъмат, ўтаётган ҳар бир кундан бахтни ҳис қилиш афсуски бугун айрим халқлар учун орзу бўлиб қолмоқда. Дунёда содир бўлаётган сиёсий вазият, урушлар давлатларни янада огоҳ бўлишга чақирмоқда. Хусусан, Россия ва Украина уруши бошқа мамлакатлардан кўра кўпроқ Марказий Осиёни хавотирга солаётгани бор гап. Сабаби, мазкур мамлакатлар иқтисодий ва ижтимоий алоқалари чамбарчас боғлиқ.  Бугун дунё ҳамжамиятининг нигоҳи Россияда эълон қилинган қисман ҳарбий сафарбарлик ва 23-27 сентябрь кунлари Украинанниг босиб олинган ҳудудларида “референдумлар” масаласига қаратилди. Унинг оқибатлари, бу жараёнда мигрантларнинг тақдири ва қандай йўл тутиши кераклиги хусусида мутахассислар ўз муносабатларини билдиришди.

Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров мавзуга муносабатини шундай билдирди: “Россиядаги қисман ҳарбий сафарбарлик  масаласига тўхталадиган бўлсак, мобилизация қилинган аҳоли тез вақтда янги уруш тактикаларига ўргана олмайди. Сабаби, уларни тайёрлаш учун ҳам бир-икки ой вақт кетади, лекин бу қисқа вақтда ҳатто ҳарбий тажрибага эга одамни ҳам урушга тайёрлаш мушкул иш. Шунинг учун ҳам  сафарбарлик ҳозирги уруш театрида кескин ўзгаришга сабаб бўлмайди. Қишга бориб қандайдир натижаларни берар, бироқ бу вақтга қадар  Украина ўзининг ҳудудларини озод қилиб олиши мумкин.

Яна бир муҳим масала, босиб олинган ҳудудларда референдум ўтказиш натижасида Россия ҳудуди деб эълон қилиш дунё ҳамжамияти томонидан жуда ёмон қабул қилинишидир. Россияга ўрнатилган санкциялар янада кенгайтирилиб, улар даҳшатлироқ тусга киради. Шунингдек, НАТО қўшинлари уруш театрига кириб келиши сценарийси ҳам янада долзарб бўлади. Агар бундай ривожланиш кескинлик тусини оладиган бўлса, бу уруш локал урушдан жаҳон урушига айланиб кетиш хавфи бор.

Бу жараёнлар меҳнат муҳожирларига ўз таъсирини ўтказиши аниқ. Урушга сафарбарлик жойлари очилиши мумкин. Шунинг учун ватандошларимиз бундай ҳолатдан огоҳ бўлиши, урушда қатнашмаслиги аввало ўзларининг жонини сақлаши, урушда тирик қолса қонун олдида жавоб бериши аниқлигини англаши керак.

Урушнинг оқибатлари Россия иқтисодиётини, қудратини ва қўшни давлатлар билан бўлган иқтисодий ҳамкорлигини кескин тушириб юборди. Жумладан, иқтисодий потенциалнинг камайиши бизнинг иқтисодиётимизга ҳам таъсир қилади. Сабаби, биз жуда қиммат товар ва моддий бойликларни импорт, экспорт қилиб келамиз. Россияга бошқа чекланган бозорларни компенсация қилиш муҳимлиги сабаб Ўзбекистон 2022 йилда компенсацияни қисман бажариб берди. Лекин, ҳар қандай натижаларга тайёр туриш лозим.  Охири бу вазият Россиянинг ўзида сиёсий-ижтимоий революцияга олиб келиши мумкин”. 

Юрист Зарнигор Омониллаева: “Референдумнинг мигрантларга тўғридан-тўғри алоқаси йўқ. Агарда мигрантларни келиб чиқиш мамлакатлари ушбу референдумнинг натижаларини тан олмаса, шундагина турли босимларга сабаб бўлади. Яъни давлатнинг тан олмаганини сабаб қилмасдан, бошқа уйдирмалар билан таъсир ўтказиш бошланади ва шу орқали тан олмаган давлатнинг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилинади. Мабодо тан олинса уларга имтиёзлар ёки имкониятлар берилмайди ва фақат ҳуқуқий, психологик таъсирларга учрамаслиги мумкин. Мобилизация натижасида мигрантларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлади. Бўш иш ўринлар кўпайиб, ойликлар ошади. Шу билан бирга  ҳуқуқий тарафдан текширувлар кучаяди. 

Бугун кўплаб фуқароларимиз Россияда меҳнат қилишмоқда. Афсуски, улар орасида урушга қўшилиб, асир тушганлари ҳам бор. Шу сабаб фуқароларимиздан огоҳ бўлишни, улар ўзга юртларда муҳожир эканлигини унутмаслигини сўрар эдик. Ҳар икки давлат учун бегона бўлган фуқароларимиз ўзларидан қурол сифатида фойдаланишига йўл қўйишмасин. Сабаби бу уруш ва у ҳеч кимни аяб ўтирмайди.

Камола Адашбоева тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

245 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

715 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

636 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

537 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

254 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

226 16:30 01.12.2022
« Орқага