Янгиликлар

Урушдан қочган суриялик кулол Туркияда нималар қилмоқда?

937

Ҳусайн Нассан Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Идлиб шаҳрида яшаган. У 30 ёшда. Икки йил аввал уруш туфайли ўз она юртини ташлаб, Туркияга кўчиб келишга мажбур бўлди, дея ёзади “Анадолу”.

Нассаннинг сўзларига кўра, 5 йил давомида у отишма ва портлашлар шовқини остида яшашга мажбур бўлган. “Мен даҳшатли нарсаларни кўрдим, энг яқин қариндошларимни йўқотдим.

Заводлар бомбардимон қилинди, савдо қилишнинг иложи бўлмади. Уруш – даҳшат. Ортиқ бардош беролмадик. Ўз ҳаётимиздан қўрқиб, Туркиядан бошпана сўрадик”, – дейди у.

Ҳусайн Нассан Билежик вилоятига жойлашиб, оиласини боқиш учун иш қидира бошлади. Касби кулол бўлгани сабабли интернетдан тегишли таклифларни қидириб топди: “Мен Бозорери ёнида жойлашган Киник қишлоғида ҳунарманд кераклигини билдим, у ерга бордим, улар мени қабул қилишди. Отам ва бобом ҳам кулол эди, бу касб менга улардан ўтган ва 15 йилдан бери шу иш билан шуғулланаман. Туркияни севиб қолдим. Бу ерда ажойиб одамлар бор, турклар жуда меҳмондўст халқ. Туркия мен каби суриялик қочқинлар учун эшикларини очди ва бу ҳеч қачон унутилмайди. Аллоҳ бу юртдан рози бўлсин”.

Ҳусайн Нассан ишлайдиган устахонанинг эгаси Эмин Арслан ҳам 35 йилдан бери ушбу ҳунармандчилик тури билан шуғулланиб келади. Тажрибали кулоллар Киникда етишмай қолганда, у бошқа жойлардан ишчи қидира бошлади. “Ўшанда Ҳусайн бизнинг устахонага келди. Шу куни уни иш столига таклиф қилиб, унинг маҳоратини синаш учун кичик бир нарса ясашини сўрадим.

Кейинчалик у катта ишлар қила бошлади”, – дейди Эмин Арслан.

Унинг сўзларига кўра, Ҳусейн ёш бўлса-да, ўз касбини яхши билади ва ҳар қандай маҳсулотни тайёрлай олади. “Биз икки йилдан бери бирга ишлаймиз. У биздан нимадир олади, биз эса ундан. Қолаверса, у ўғлимга устозлик қилмоқда, унга кулолчилик сирларини ўргатмоқда”, – дейди уста.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия. Ашеви, бу – чойхона эмас!

1228 19:00 04.04.2020

Европага боришни истаган қочқинлар Греция чегарасида ўлдирилди

1598 23:00 03.04.2020

Туркияда жуда катта хайрия аксияси бошланди   

3168 11:00 03.04.2020

Коронавирус Туркиянинг барча вилоятларига тарқалди

1229 22:00 02.04.2020

Туркияда коронавирус дориси топилдими?

1930 10:28 02.04.2020

Эрдоған етти ойлик маошини коронавирусга қарши кампанияга ажратди

936 16:30 31.03.2020
« Орқага