Ахлоқ

“Ўша тундаги ҳайдовчини излаяпман...”

8945

Ассалому алайкум, ҳурматли ҳайдовчи акалар!

Мен бир воқеани айтиб бермоқчиман.

2019 йил 17 декабр куни кечаси соат 3.00 ларда тўсатдан ҳомиладор аёлимнинг мазаси қочиб, бурнидан қон кета бошлади.

7 йилдан бери фарзанд кутардик. Эсанкираб қолдим, нима қилишни билмай, кўчага чопдим. Йўл-йўлакай телефонда “тез ёрдам” чақиришга ҳаракат қилдим. Югуриб катта кўчага чиқиб кетаётганимда тўғримдан “Малибу” машинаси келиб сигнал чалди. Қарасам сал қолган экан урворишига. Ойнасига ёпишиб, шошиб бўлган ишни айтиб ташладим, рулдаги инсон “ўтиринг”, деди. Уйдан аёлимни кўтариб чиқдим ва бизни у шифохонага кета туриб кимларгадир қўнғироқ қилиб борди. Шифохонага кириб, то аёлим ўзига келгунича ёнимда турди. 

Ўша “Малибу”даги инсон! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! 

Мен бугун фарзандли бўлдим, ўша куни шифокорлар билан гаплашиб, чўнтагимга 100 доллар пул ҳам солиб кетган экансиз! Агар шу гапларни ўқиётган бўлсангиз, илтимос менга ёзинг, қайтариб бермоқчиман. Сиз аёлимнинг ва фарзандимнинг жон сақлаб қолишга сабабчи бўлдингиз. Раҳмат Сизга!

Жасур Каримов

Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳидан олинди

 

Таҳририятдан: Аллоҳ ўша яхши инсондан рози бўлсин! Илоҳим мана шундай яхши кишилар кўпаяверсин! Ундайлар қанча кўп бўлса, шунча оз ва шунча яхши. 

Фақат бир мулоҳаза. Айрим одамларда қиммат машина минган ўзига тўқ кишиларга нисбатан озгина ёмон гумон бор: гўё ундайлар киборли, бировни назар писанд қилмайди, бир сўз билан айтганда, мутакаббир ва ҳасис одамлар деган... Бизнингча, бундай маҳдуд тушунчалар собиқ иттифоқ даврида шаклланган ва онг остида қолиб кетган сарқитлардир. 

Йўқ, бой кишилар орасида яхши инсонлар жудаям кўп. Уларнинг аксари хайрсевар ва серэҳсон мусулмонлардир... Парвардигор солиҳ биродарларимизнинг сафини кенгайтираверсин...

Дарвоқе, пост эгасига айтаримиз шуки, “Малибу”даги яхши инсонни изламай қўяверинг. Чунки ундай кишилар берганини қарз деб эмас, эвазсиз, янаям аниқроғи, савобини Аллоҳдан кутиш умидида чин дилдан эҳсон қиладилар. Ўша кишини учратиб қолганингизда ҳам пулни қайтариб берсангиз, кўнглига оғир ботиши шубҳасиз.

Яхшиси, Сиз ҳам йўлингизда учраган бирор муҳтож одамга яхшилик қилиб кетаверинг. У ҳам кейин бошқаларга яхшилик қилишда бардавом бўлса, не ажаб? Бу бир хайрли занжирдир. Илоҳим, бу занжир кенгайгандан кенгаяверсин, асло узилмасин...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин пайтида хўроз уриштирганларга нима дейсиз...

690 15:30 30.03.2020

Хушхабар: Сирдарёда яна бир масжиднинг қайта қурилиши бошланди

572 20:00 25.03.2020

Тошкент шаҳрига кирувчи барча постлар ёпилди

718 11:30 24.03.2020

Тошкент шаҳрига кимлар кириши ва чиқиши мумкин?

1152 10:00 24.03.2020

Тошкент вилоятидан ишга қатнайдиганлар диққатига!

1934 09:30 24.03.2020

Тошкентда бозорлар ёпилади

1248 20:00 23.03.2020
« Орқага