Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

“Ўша зинокор хор бўлиб ўлди...”

10585

(давоми, боши бу ерда)

Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар  (68-қисм)

Танишларимдан бири айтиб қолди: Мен авваллари жоҳил эдим. Ҳаром ишларга ўта муккамдан кетган эдим. 

Сўнгра бу ишларимдан Роббимга тавба қилдим ва қайтиб бу йўлга асло юрмадим. 

Аниқ ва равшан айтаманки, иффатли, самимий, муҳаббатли аёл билан бир соатлик ҳаёт бузуқ аёллар билан ўтказилган миллион соатдан афзалдир! 

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий 

Таржимон иловаси:

Қайси инсон сасиб-қуртлаб ётган гўштни ея олади? Ўз никоҳидаги аёл туриб, зино қилаётганлар ҳолати айнан шунга ўхшайди. 

Кимлардандир қолиб кетган, туфли латтаси каби ҳамма артиб ташлаб кетадиган аёл қаёқда-ю, никоҳимиздаги покиза аёл қаёқда?

 Қайси кимса ўзининг аёли, синглиси, қизи ва набираси билан зино қилишларини истайди? Ҳеч ким!

Сен зино қилиш истагида ёнаётган аёл ҳам кимнингдир аёли ёки қизи эканини унутма!

Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туш кўрдилар. У зотнинг олдиларига Жаброил ва Микоил алайҳиссаломлар келишди. Набий алайҳиссалом айтадилар: «Йўлга тушдик ва тандирга ўхшаган нарса олдига келдик. Ундан шовқин-сурон эшитилиб турарди. Қарасак, унинг ичида яланғоч эркак ва аёллар бор экан. Уларга тагларидан олов келиб тураркан. Олов келганда, қичқирар эдилар… Тандирга ўхшаган бино ичидаги ялонғоч эркак-аёллар зинокор эркак-аёллардир».

Бухорий ривояти.

Қасд қилаётган жойингни, ўзингга тайёрлаётган маконингни билиб олдингми?

Ҳожи танишимнинг хусусий шифохонаси бор. Даволанишга ётдим. Шу ерда бир одам даволанаётган бўлиб, орқа умуртқасидан бедаво касал бўлган экан. 

Бир бора гаплашиб қолдик. Гап-сўзларидан ҳайрон қолдим, сесканиб кетдим.

Катта мансабда ишлаган бу инсоннинг умри зино ичида ўтган экан. Бормаган ва даволатиб кўрмаган жойи қолмабди.

Бир ойлардан сўнг ўлди... 

Яна бир инсонни танир эдим,  эри бор аёлларни йўлдан уриши билан мақтаниб юрар эди. 

Бирдан касал бўлиб жуда тез муддатда ўлиб қолди...

Яна бир одам бор. Ҳаётини мазмуни зино қилиш.  Нима имкони бўлса зинога сарфлар эди.  Икки қизи ҳам фаҳш кўчасига кириб , зино ботқоғига ботди... 

Ўзингнинг ҳалол никоҳингдаги покиза аёлинг, роҳатбахш фарзандларингга не етсин?! 

Шу ўринда халқимизда тарқалган ўта қабиҳ бир сўз ҳақида айтмоқчиман: "Бева аёлнинг жинсий ҳожатини чиқарсанг, савоб бўлади". 

Бу мутлақ ножоиз ва шариат хилофи бўлган, айтган инсон гуноҳкор бўладиган қабиҳ сўздир. 

Бева аёлга ёрдам қилиш ўрнига тўшакни кўзлайдиган кимсадан ҳам разилроқ одам борми? 

Ўша бева ўзингнинг аёлинг ёки қизинг бўлса рози бўлармидинг? 

Беваларга Аллоҳ ризоси учун самимий ёрдам бериш, мабодо жинсий эҳтиёжи бўлса никоҳ ила яшаш лозим.  

Мана шу шариатимиз ҳукмидир. 

Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳнинг севгисини қозониш учун

28 09:05 03.12.2020

Эрон: “Фахризоданинг қотиллари аниқланди”

328 08:47 03.12.2020

Сингапурликлар сунъий товуқ гўшти ейдиган бўлди

839 21:05 02.12.2020

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса, охирги қисм)

775 20:20 02.12.2020

Британияда коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишга рухсат берилди

123 20:05 02.12.2020

Раҳбарлар ишга автомобилсиз келади ~ янги қонун тавсияси

659 19:30 02.12.2020
« Орқага