Ушбу сурат менга бир ҳақиқатни эслатиб юборди...

20:00 07.02.2019 6081

Бобурийлар Ҳиндистонни 330 йил бошқардилар. Улардан олдин мамлуклар 320 йилдан кўпроқ бошқаргандилар. Ҳозирда аҳоли сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турадиган ва дунёнинг энг қудратли давлатларидан бўлган Ҳиндистон салкам 700 йил мусулмонлар қўл остида бўлди. Бироқ Бобурийлар тарихини ўргансангиз тушунасизки, мусулмон раҳбарлар маҳаллий мушрик халқларни исломга чақиришда жуда сустлик қилдилар. Аксинча, шариатни бузиб, ўзлари уларнинг рожалари ва қабила бошлиқлари қизларига уйландилар. Уларга “диний эркинлик“ номи билан сигирдан бошлаб қуёшгача сиғинаверишларига қўйиб бердилар.

Аврангзеб Баҳодир роҳимаҳуллоҳни ҳисобга олмаганда деярли барча Бобурийлар шариат билан эмас, ўзлари ўйлаб топган тушунчалар билан сиёсат олиб бордилар.

Оқибатда салкам 7 асрлик ислом ҳукми тугагач, ҳиндлар ҳокимиятни қайтариб олдилар.

Бугун исломга қарши бўлган БЖП партияси ва унинг раҳбари Моди мусулмонларга кўплаб зулмлар қилмоқда.

Бобурий подшоҳлар ўлиб кетдилар, оқибатлари нима бўлди, Аллоҳ билади. Улар Охиратга қанчадан-қанча мушрикнинг мусулмон бўлишлари ажрини олиб кетишлари мумкин эди.

Бироқ уларнинг бойликлари мушрикларга қолди. Ўзлари эса подшоҳликларидан қолган ерда замонавий Ҳиндистонда лаънат билан эсланадиган бўлдилар.

Дарҳақиқат, тарих энг яхши муаллим, биз эса энг ёмон талабалармиз!

(Суратда нима эканини билмаганлар учун: Бирлашган Араб Амирлигида Рим Папаси юз мингдан зиёд насронийлар билан учрашув ўтказмоқда. )

 

Маҳмуд УСМОН
Мадина Ислом университети талабаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!