Таҳлил

Ўсмирлар нега тажовузкор бўлиб ўсмоқда?

650

Ижтимоий тармоқда уч нафар тенгдоши томонидан калтакланаётган ўқувчи видеоси тарқалди. Бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини жиддий хавотирга солди. Мазкур ҳолат 2 декабрь куни Шайхонтоҳур туманидаги 254-умумий ўрта таълим мактабларидан бирида содир бўлган.

Халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, мактабнинг 8-“Б” синф ўқувчилари Р.Р., А.М., А.О., С.М. ва А.К. синфда ўзаро жой талашиб, бир-бирини ҳақоратлаган.

Танаффус вақтида мактаб биносининг 3-қават коридорида уч нафар ўқувчи Р.Р., А.О., А.М. ўқувчи А.К.ни урган.

Мазкур ҳолатни С.М. ўқувчи Р.Р. берган уяли телефон аппаратига видеотасвирга олган. Ушбу тасвирга олинган видеони Р.Р. ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати ходимлари аралашуви билан мазкур ҳолатга Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ инспектори жалб этилди. Мактаб маъмурияти, ўқитувчилар ва ота-оналар ўртасида суриштирув ишлари олиб борилди. Вояга етмаган ҳуқуқбузарлар Р.Р., А.О. ва А.М. ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси тартибида чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Шайхонтоҳур тумани Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясида кўриб чиқиш учун юборилди.

Шайхонтоҳур тумани Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси мазкур ишни ўрганиб чиқди ва 5 декабрь куни юқорида номлари кўрсатиб ўтилган ўқувчиларнинг ота-оналари Р.М., К.М., О.Т. ва М.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига биноан жарима жазоси тайинланди.

Шу билан бирга, Р.М.ни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича судга даъво аризаси киритилади. Вояга етмаган ўқувчи Р.Р.ни ихтисослашган махсус муассасага жойлаштириш бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ишлари бошланган.

Аммо...

Аммо фақат жазолаш билан иш битиб қоладими?! Нега ўсмирларимиз, ёшларимиз баджаҳл, тажовузкор ва ҳатто айрим ҳолларда ёвуз бўлиб улғаймоқдалар? Бунинг асл илдизи қаерда? Компьютер ўйинларидами? Ёки бемаъни сериал ва кинолардамикан? Эҳтимол асл ўзлигимиздан – миллийлигимиздан, динимиздан узоқлашиб бораётганимизда эмасми? Ахир Исломда нафақат қўли, балки тили билан ҳам бошқаларга озор етказиш мумкин эмаслиги болаларимиз онгига сингдириб борсак нима ёмонлик кўрамиз бундан? Бунақа саволлар кўп. Жудаям кўп. Афсуски жавоб йўқ! Жавоб берадиган томон мудом жим. Ўз тенгдошиларининг тажовузидан умри бевақт хазон бўлаётган ёшларимиз, уларнинг бечора ота-оналари кўзида мангуга муҳрланиб қолган саволлардир бу!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғазолик ёшларнинг 70 фоизи ишсиз 

176 17:00 18.02.2020

Қозоғистонда ёш болалар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилади

381 16:20 12.02.2020

«Ёшлар қаёққа кетяпти деманг! Биз Сиз томонга бормаймиз!»

945 14:40 12.02.2020

Қонун бўйича Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига қанча мукофот берилади?

669 13:40 04.02.2020

Чеченистонликлар алкогол сотиб олиш ёшини ўзгартиришмоқчи

1298 18:19 01.02.2020

Ёшлар жиноят йўлига кирмаслиги учун...

899 19:40 21.01.2020
« Орқага