Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Усмон ибн Мазъун» жоме масжиди

1085

«Масжидларимиз» рукни остида берилаётган  Республикамиздаги масжидлар ҳақида маълумотлар кўпчилик мухлисларимизга маъқул бўляпти. Бу галги таништирадиган масжидимиз Тошкент шаҳри Яккасарой тумани «Қушбеги» маҳалласи кичик ҳалқа йўли, Ҳамза Умаров кўчасида жойлашган «Усмон ибн Мазъун» жоме масжидидир.

Масжид 1992 йилда халқ ҳашари йўли билан қурилган. Ҳашарда Қушбеги, Бошлик, Дамариқ, Тўқимачи, Олтин водий маҳалла фуқаролари фаол қатнашганлар. 2013 йилда  масжид биноси қайта таъмирланган. Лекин шу ерлик аҳолининг бизга берган маълумотига кўра масжиднинг ҳозирги биноси ўрнида мустақилликдан олдин ҳам кичик бир хонақо бўлган. Бу расман масжид деб тан олинмаган бўлса-да, аммо маҳаллий аҳоли шу ерда кунлик беш вақт намозларини адо этишган. Масжид йўл ёқасида қурилганлиги сабабли доимо намозхонлар гавжум бўлади. Масжидга буюк саҳоба Усмон бин Мазъун розияллоҳу анҳунинг номлари берилган. Масжиднинг номланиши борасида ёши улуғ нуронийлар шундай фикр билдирди:

«Тарихдан биламизки, Усмон бин Мазъун ўн уч кишидан кейин исломга кирганлар. Ўғли Соиб ва бошқа мусулмонлар билан бирга Хабашистонга, кейинчалик Мадинага ҳижрат қилган. Усмон бин Мазъун розияллоҳу анҳу ибодатга ниҳоятда тиришқоқ бўлганлари сабабли бизни масжидимиз намозхонлари ҳам ҳар томонлама ибодатга тиришқоқ бўлсин деб у кишининг номлари берилган».

«Усмон бин Мазъун» жоме масжиди биноси катта автомобиль йўли ва темир йўл оралиғида жойлашган. Лекин масжид майдони Тошкент шаҳридаги бошқа масжидларга қараганда анча катта. Айни кунларда масжид ҳовлисининг бўш қисмида янги олтмиш ўринга мўлжалланган таҳоратхона ва бир минг икки юз намозхонни ўзида сиғдира оладиган хонақо қурилмоқда.

«Биз масжидимиз ҳудудида қурилиш қилиш билан бир қаторда намозхонларни ҳам доимо ибодат қилишини таъминлаб келмоқдамиз. Эътибор берсангиз шаҳримиздаги бир қатор масжидлар таъмирланаётганлиги сабабли фаолияти тўхтатилган. Лекин бизда бир вақтнинг ўзида ибодат ҳам, қурилиш ҳам давом этмоқда. Келажакда бу янги бино битгач намозни шу ерда ўқиймиз ва ҳозирда ишлаб турган масжидимизнинг асосий биносини бузиб ўрнидан янги, кенг бино қуришни режалаштириб турибмиз. Ҳозирги эски бино бир ярим минг намозхонни сиғдиради, аммо келажакда биз қурмоқчи бўлган бинода уч мингга яқин биродарларимиз намоз ўқиши мумкин», - дейди «Усмон ибн Мазъун» жоме масжиди имоми Ўткир домла Ҳакимов.

Айни кунларда барпо этилаётган таҳоратхона ва масжид биноси шарқона усулда қурилмоқда. Янги таҳоратхона жуда замонавий анжомлар билан жиҳозланган бўлиб, энг катта ютуғи таҳорат вақтидаги ортиқча сувни тежаб қолиш мукаммал ўйланган. Яъни таҳорат қилаётган инсон сув ҳажмини ўзи белгилай олмайди. Агарда сиз сув жўмрагини бурасангиз у ердан фақат бир хил меъёрда илиқ сув оқади. Уни камайтириш ёки кўпайтиришни, ҳатто иссиқ ва совуқ сувга алмаштиришни ҳам имкони йўқ. Чунки буларнинг барчаси меъёрий ҳолатда сув ҳарорати ва миқдори тўғрилаб қўйилган. Масжид шаклда қурилган янги хонақоҳнинг асл вазифаси бошқа, бироқ келажакда масжиднинг асосий биноси битгунга қадар шу ерда намоз ўқилиб турилади. Кейин эса бу ер катта китобхонага ва бир қисми мусофир аёллар намоз ўқиши учун ажратилади. Китобхона фақат китоблардан эмас балки энг замонавий компьютер қурилмалари билан ҳам жиҳозланиши режалаштирилмоқда. Ҳозирда бу биноларнинг қурилиши деярли тугаган, яқинда фаолият кўрсата бошлайди. 

Ҳозирда «Усмон ибн Мазъун» жоме масжиди имом-хатиби Ўткир Ҳакимов бўлиб, у киши билан қуйдаги телефон рақами орқали боғланишингиз мумкин. (+998 71 250 27 39.) 
Масжиднинг ҳозирча ижтимоий тармоқларда саҳифалари йўқ. Яккасарой тумани «Қушбеги» маҳалласи кичик ҳалқа йўли, Ҳ.Умаров кўчаси 41-уйда жойлашган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Дорга осилган бош вазир, 35 йиллик қози ва пачоқланган машина...”

1795 21:40 30.11.2021

«Қатортол»: маҳаллага жоме масжиди керак

438 17:40 30.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Саҳобанинг қабри қандай топилган?”

1484 17:24 29.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Маликалар бойлигини Европадаги саройларга сарфламаган...”

2640 19:21 27.11.2021

Юнусободдаги масжидда жанжал кўтарган шахс даволанишга жойлаштирилди

2391 17:44 27.11.2021

Наманганнинг ғаройиб масжиди

846 12:20 26.11.2021
« Орқага