Усмонхон Алимов ал-Азҳар шайхи билан учрашди

13:30 10.01.2019 474

Бугун Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ал-Азҳар шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб жаноблари билан учрашди, дея хабар бермоқда ЎМИ расмий сайти. 

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев ва ал-Азҳар мажмуасининг йирик уламолари иштирок этдилар.
 
Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида томонлар ал-Азҳар мажмуаси ҳамда Ўзбекистондаги диний соҳага оид марказлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги “Йўл харитаси” имзоладилар.

Миср сафари давом этмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!