Усмонхон Алимов Францияда

10:30 10.12.2018 911

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро мусулмонлар форумида иштирок этиш учун жўнаб кетди, дея хабар бермоқда ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги.

Халқаро мусулмонлар форуми ҳар йили дунёнинг етакчи мамлакатлари пойтахтларида кўп йиллардан буён ўтказиб келинади. 2014 йил Россия Федерациясининг Москва шаҳрида, 2015 йил Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида, 2016 йил Франциянинг Париж шаҳрида, 2017 йил Финляндиянинг Хельсинки шаҳрида Халқаро мусулмонлар форумининг йиғилишлари ўтказилган.

Ушбу йирик тадбир Халқаро мусулмонлар форуми котибияти, Россия мусулмонлари диний идораси, Россия муфтийлар кенгаши, Москва Ислом институти, Финляндия мусулмон ташкилотлари тармоғи ва Бутунжаҳон мазҳабларни яқинлаштириш форуми томонидан ташкил этилди. Шунингдек, Буюк Британия мусулмонлар кенгаши, Италиянинг динлараро ва маданиятлараро таълим фонди томонидан қўллаб-қувватланган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!