Усмонхон Алимов Мисрга жўнаб кетди

12:30 08.01.2019 841

Бугун, 8 январь куни Ўзбекистон делегацияси таркибида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Миср Араб Республикасига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда ЎМИ расмий сайти. 

Сафар доирасида Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси билан диний кадрлар тайёрлаш, уларнинг касб-маҳоратини ошириш, халқаро конференция ва семинарлар ўтказишга оид диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, ал-Азҳар мажмуаси ҳамда Ўзбекистондаги диний соҳага оид марказлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги “Йўл харитаси”ни имзолаш, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб ва ал-Азҳар университети ректори билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон делегацияси ал-Азҳар университети ва бошқа илмий муассасаларда кенг жамоатчилик иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида такдимотлар ўтказиши мўлжалланган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!