Усмонхон Алимов: “Қорилар мусобақасида барча ҳофизи Қуръонлар иштирок этиши мумкин бўлади”

15:20 19.12.2017 928

Аввал хабар берганимиздек, 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов йил давомида диний соҳада бўлган ўзгаришларни йиғилганларга тақдим этди.

Муфтий Усмонхон Алимов нутқи давомида юртимизда ўтказиладиган қорилар мусобақаси ҳақида ҳам тўхталиб, «Мамлакатимиз миқёсида кўп босқичли Қуръон мусобақалари ўтказишга қарор қилинди ва айни кунларда тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Ушбу мусобақада диёримиздаги барча ҳофизи каломуллоҳлар иштирок этиши унинг даражасини янада оширади», деб айтган.

Эслатиб ўтамиз, Azon.uz сайти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ХVIII қорилар мусобақасини мамлакатимизда юқори даражада ўтказиш ва унга пухта тайёргарлик кўриш ҳақида буйруқ чиқаргани ҳақида хабар берган эди.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!