Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Усмонхон Алимовнинг васияти адо этилгани маълум қилинди

8041

Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг расмий саҳифасида марҳум муфтий Усмонхон Алимов қолдирган васият адо этилгани ҳақида хабар берилди.

Маълум бўлишича, Усмонхон Алимов ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги «Эшони Темирхон Тўра» жоме масжиди қайта таъмирлангандан сўнг Мусулмонлар идораси иш бошқарувчиси Рустам Жамиловни ёнига чақириб, дадасининг қабри олдидаги жойни кўрсатган ва «Болам, мени вақти келиб шу ерга дафн этинглар. Бу сенга васиятим», деб тайинлаган.

Рустам ҳожи Жамиловнинг таъкидлашича, марҳумнинг сўнгги васияти адо этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ муфтий Усмонхон Алимов вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳанафий мазҳаби муфтийси бўлган шофеъий уламо

1080 20:50 05.01.2023

Ташкент шаҳрига бош имом-хатиб вазифасини бажарувчи тайинланди

3079 16:42 04.01.2023

Муфтийга янги ўринбосар, Тошкент Ислом институтига янги ректор тайинланди

10881 14:04 04.01.2023

Фахрийлар уламолар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди 

797 13:05 29.12.2022

Туркия муфтийлиги россиялик мусулмонларга ёрдам бермоқда

819 22:05 10.12.2022

Таъзия: Қирғизистоннинг биринчи муфтийси вафот этди

709 11:59 23.11.2022
« Орқага