Ислом

Усмонийлар даврида илмнинг аҳамияти

1133

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади: “Константинопол албатта фатҳ қилинади, унинг амири қандай яхши амир, унинг қўшини қандай яхши қўшин” (Аҳмад, Табароний ривояти).

Ушбу ҳадисдаги фазилатга эришиш учун кўп амирлар ҳаракат қилди. Аммо бу саодат усмоний амир Муҳаммад ибн Мурод Сонийга насиб қилди. Шундан кейин Муҳаммад Фотиҳ дейиладиган бўлди.

Муҳаммад Фотиҳ ёшлигидан илмга ошно бўлиб улғайди. Отаси уни ўз даврининг энг улуғ фақиҳлари тарбиясига топширган эди. Болалигида Қуръони каримни ёд олди, исломий билимларни ўрганди, саҳобалар ҳаётидан таъсирланди.

Муҳаммад Фотиҳ қўл остидаги барча шаҳар ва қишлоқларда мактаб-у мадрасалар қурдирди. Ёшлар таълимига катта эътибор берди. Манбаларда Фотиҳ талабалар имтиҳонларига қатнашгани, дарсларга қулоқ солгани айтилади (Рашийдий. “Мухаммад Фотиҳ”).

Константинополдаги масжид ёнида саккизта мадраса ҳам қурдирган. Мадрасалар узвий таълим тизими асосида фаолият олиб борган, унинг ёнида талабалар ётоқхонаси ҳам бўлгани айтилади. Назоратчи ўқитувчилар кутубхона ва талабаларни доим назорат қилиб турган (Рашийдий. “Мухаммад Фотиҳ”).

Муҳаммад Фотиҳ уламоларни ҳурмат қиларди. Рамазон ойида пешиндан кейин саройига уламоларни тўплаб, илмий суҳбатлар қиларди. Кўпинча муфассирлар таклиф қилинарди.

Муҳаммад Фотиҳ ва ободончилик

Муҳаммад Фотиҳ ободончилик ишларини ҳуш кўрувчи эди. Бозорлар, масжидлар, касалхоналар, ҳаммомлар қурдирарди. Константинопол фатҳ қилингач, уни салтанат пойтахти қилиб олди. Номини “Ислом бўл” (ҳозирги Истамбул шаҳри) деб ўзгартирди, шаҳарга қувурлар орқали ичимлик суви олиб келди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳайвонларга султоннинг исми қўйилган сериални кўряпсизми?

1039 11:30 30.05.2020

Тарихда бугун: Истанбул фатҳ этилди

1039 00:00 30.05.2020

Ҳиндистон: “Бобур” масжиди ўрнида Рам ибодатхонаси қуриляпти

1304 12:56 29.05.2020

Москвада масжидлар қурган Солиҳ Ерзин

1043 10:20 29.05.2020

Тарихда бугун: Туркияда илк ҳарбий тўнтариш юз берди, Аднан Мендерес осилди

3277 14:30 27.05.2020

Тарихдаги биринчи луғатнинг мусаннифи ким, биласизми?

419 13:30 19.05.2020
« Орқага