Саволим бор...

Устида Каъба, Масжидул Ақсо расми бор жойнамоз

2799

Савол:

 Ассалому алайкум шайх ҳазратлари!

Биз китобхонларингиз учун янада кўпроқ китоблар ёзишингизни тилайман. Зеро, сизнинг китобларингиз инсонларни ҳидоятда, тўғри йўлда юришда асқотиб келмоқда. Шу ўринда ўзимни ўйлантириб қўйган бир маълумот ҳақида сўрамоқчиман. Яқинда қўлимга «Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар» (Тошкент. «Мовароуннаҳр» 2004 йил.) номли тўплам тушди. Унинг 50-51 бетларида жойнамоз ҳақида фикр билдирилган. Жойнамоз устида Каъба, Масжидул Ақсо расми бор бўлганида намоз ўқиса макруҳ бўладими? Шу фикрга сиз қандай қарайсиз? Ахир бу жойнамозлар Ислом мамлакатларида масалан, Туркия, Эрон каби мамлакатларда ишлаб чиқарилади. Наҳотки улар бу жойнамозларда ўқилган намоз макруҳ бўлишини билмасалар. Ёки бу фикр нотўғрими?


Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Бу масалани бир неча бор муолажа ва муҳокама қилдик. Сиз айтган нарса ҳақидаги фатво эътиборли уламоларга мансуб эмас. Жуда борса сиз ишора қилганингиздек, Туркиядаги баъзи эътибори унча юқори бўлмаган манбаларга бориши мумкин. Уни баъзи одамларга нимани айтиш мумкину, нимани айтиш мумкин эмаслигини фарқини билмайдиган кимсалар таржима қилиб юборишади. Натижада, кўпчилик сизга ўхшаб ташвишда қолади. Асл қоида бўйича аввалги китобларда ёзилган ҳамма нарсани ҳам бугунги омма-одамларга тақдим қилавериш тавсия этилмайди.

Сиз билдирган фикрлар жуда тўғри. Агар мазкур жойнамозлар ҳақидаги гап шунчалар аҳамиятли бўлса, сиз эслатган ва бошқа ерлардаги мусулмон уламолар жим турмас эдилар. Валлоҳу аълам.

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага