Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Устоз Абдулҳаким қорига беморлик етди

1907

Узоқ йиллардан буён дин йўлида собит йўлбошчи сифатида кўплаб шогирдлар етиштираётган, умматга, юртимизга илми билан хизмат қилаётган устоз, «Убай ибн Каъб» жоме масжиди имом-хатиби, «Qur'on TV» илмий-маърифий онлайн телеканали бош раҳбари Абдулҳаким қори домла айни кунларда беморлик ҳолатидалар ва касалхонада муолажа оляптилар.

Пандемия даври бўлишига қарамай, устоз Абдулҳаким қори домла муфтий ҳазратлари билан биргаликда юртимиз бўйлаб сафарда бўлдилар. Халқимиз билан учрашиб, маърифий давра суҳбатлари олиб бордилар. Хизмат фаолияти жараёнида кўпга келган хасталик устозни ҳам четлаб ўтмади.

Пандемия ҳолати сабаб Абдулҳаким қори домлаги зиёрат қилиш имконсиз бўлса-да, ғойибона ҳақларига дуо қилиб, Роббимиздан комил шифо сўраб қоламиз. 

Azon.uz, AzonTV ва «Azon kitoblаri» таҳририяти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Видео. Қуръон мусобақасидан: Абдулҳаким қори Жўраев

1417 14:40 15.03.2018
« Орқага